Ўшлик баклажкачи аёл: “Дардларимга шифо бергин, ғойибдан уй ато эт, Оллоҳим!”
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида истиқомат қилувчи Фазилат опа Турдибоева икки йилдан бери баклажка йиғиб, сотиш билан кун кўради. Иккинчи гуруҳ ногирони бўлган бу аёл авваллари бировларнинг кирини, идиш-товоғини ювган, ҳатто энагалик қилган. Бироқ юрак хасталиги ва тутқаноқ касали сўнгги пайтларда опанинг бошқа иш билан шуғулланишига имкон бермай қўйган.