тел:. +996 312 316 156 (ex. 1337) twitter:@hondamir skype:hondamir
Қирғизистон жанубида 2010 йил июнь ойида содир бўлган миллатлараро низони хотирлаганлар ўшлик гувоҳлар “ўшандаги мудҳиш воқеалар бундан буён бу диёрларда ҳеч қачон такрорланмасин”, дея тилак билдиришди.
Қирғизистоннинг Ўш вилояти Ўзган шаҳрида истиқомат қилувчи 73 ёшли Зуҳра ая Бабичова бундан буён ўзи ва набираларини том босиб қолиши мумкинлигидан хавотирланмай яшайди. Ҳамшаҳарлари унинг қулашига бир баҳя қолган эски уйи ўрнига янгисини қуриб беришди.
20 йилдан зиёдроқ танаффусдан кейин Ўзбекистоннинг Андижон ва Қирғизистоннинг Ўш шаҳарлари ўртасида жамоат транспорти қатнови йўлга қўйилди. 25 сентябрь куни Андижон-Ўш қатновининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ўш шаҳрида БМТнинг Қирғизистон Республикасидаги тизими кўмагида “Қирғизистон ва Ўзбекистон ёшлари – яхши қўшничилик давомчилари” деб номланган форум ўтказилди. Анжуманда икки давлат чегараолди ҳудудларидан ёшлар иштирок этдилар.
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Муғанний тахаллуси билан ижод қилган устоз шоир Ғанижон Холматовнинг 70 йиллигига бағишланган адабий-маданий тадбир ўтказилди. Бобур театри ходимлари томонидан уюштирилган тадбирда маҳаллий ижодкорлар, Муғаннийнинг яқинлари ва мухлислари иштирок этдилар.
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида истиқомат қилувчи Фазилат опа Турдибоева икки йилдан бери баклажка йиғиб, сотиш билан кун кўради. Иккинчи гуруҳ ногирони бўлган бу аёл авваллари бировларнинг кирини, идиш-товоғини ювган, ҳатто энагалик қилган.
Хитойнинг арзон пичоқлари бозорларни тўлдира бошлаганидан бери Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида қадимий касблардан бири бўлган ўзбек пичоқчилиги таназзулга юз тутди. Авваллари ўнлаб пичоқчи фаолият юритган Ўшда шу кунда пичоқ ясайдиган икки уста қолган, холос.
Ўшда Artel бренди остида кир ювиш машиналари йиғувчи Қирғизистон-Ўзбекистон қўшма заводи очилди.
Ўзбек Миллий Академик драма театрининг Ўшга қилган 3 кунлик гастроль сафари доирасида ўзбекистонлик ва қирғизистонлик театр ижодкорлари учрашуви бўлиб ўтди.
Шаҳзода тахаллуси билан ижод қилувчи ўзбек эстрадаси юлдузи Зилола Мусаева 14 ва 16 сентябрь кунлари Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод шаҳарларида мухлислари билан учрашди.
1 сентябрь куни Ўш шаҳрида Ўзбекистон томонидан қуриб берилган Навоий номли мактаб-гимназия фойдаланишга топширилди. Мактабнинг расмий очилиш маросимида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Н.Йўлдошев ҳамда Қирғизистон парламенти раиси Д. Жумабеков етакчилигидаги расмийлар иштирок этишди.
Ўтган ҳафта сўнгида Ўшда ўзбек тилида чоп этилувчи ягона давлат нашри бўлган “Ўш садоси” газетаси ўзбекистонлик, тожикистонлик ва қирғизистонлик ижодкорлар иштирокида “Ватан мадҳи” деб номланган адабий анжуман ўтказди.
Бобур номли Ўш давлат академик ўзбек мусиқий драма театри ўзининг 100 йиллик юбилейи олдидан 11 июнь куни ўтказган марафонда Ўш шаҳар ва вилоят расмийлари ҳамда меҳмонлар қатнашди. Аммо чақирилганларнинг кўпи тадбирга келгани йўқ.
Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида 5 апрель куни мактаб ўқувчилари “Биз террорчиликка қаршимиз” шиори остида юришга чиқди. Тадбир шаҳар ҳокимлиги, туман Ички ишлар бўлими ва миллий хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда уюштирилган.
Ўшда ишлашга рухсатномаси йўқлиги туфайли жаримага тортилаётган ўзбекистонлик муҳожирлар ҳужжат расмийлаштириш тараддудидалар. Бироқ рухсатнома фақат пойтахт Бишкекда берилиши, сафар учун каттагина маблағ сарфлаш зарурлиги уларнинг бошини қотирган.
“Дўстлик” назорат-ўтказиш масканида навбат кутаётган айримлар иддаосича, турнақатор навбатларга сабаб чегарачилар ва божхоначиларнинг таъмагирлигидир. Айни пайтда бу иддао қирғиз расмийлари томонидан рад этилмоқда.
Давомини ўқинг