"Чегарачиларнинг инжиқлиги туфайли 500 минг евролик инвестициядан қуруқ қолдик"

Андижон шаҳридан қўнғироқ қилган тадбиркор аёлнинг OzodMikrofonга айтишича, унинг Германия ватандоши бўлган қайноғаси қазоси яқинлашаётган онаси билан видолашгани келган, лекин, вақтинча қайдга қўймагани учун чиқиб кетаётганда Тошкент аэропортидаги чегарачилар рейсдан олиб қолган.

Германия фуқароси эртаси куни суд қилиниб, унга 7 миллион сўмлик жарима тўлаттирилганидан сўнг, ўз ҳисобидан яна 400 еврога бошқа чипта олиб, учиб кетган.

“Мен укамизга икки йилдан буён ялиниб, “бир химчистка очайлик, қариндошларинг қанчаси ишли бўлиб қолади, инвестиция киритгин”, деб айтиб юрардим. Шу келганида онамиз ҳам ўлимидан олдин укамизга шу ишни қил деб, айтдилар. Укамиз, хўп, дедилар. Мен, Италиядан химчистка учун ускуналарни ҳам гаплашиб қўйган эдим. Лекин укамизни Тошкент аэропортида регистрация қилмагансан, деб рейсдан олиб қолишди ва 1 800 000 сўм ўрнига 7 000 000 сўмлик жарима тўлаттиришди. Укам, “ҳали буларинг одам бўлмас экан, президентинг бошқа гапни айтяпти, буларинг бошқа ишни қиляпти. Мени кечиринг, ҳали буларга ишонч йўқ”, деган алам билан учиб кетди. Чунки, у чегарачиларга “онам оғир касал эди, ўша билан овора бўлиб, бу қоидаларингни билмабман, бир марта кечиринглар. Эртага ишга чиқишим керак”, деса ҳам улар унашмабди”, дейди тадбиркор аёл.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Чегарачиларнинг инжиқлиги туфайли 500 минг евролик инвестициядан қуруқ қолдик

--------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!