“Ортимда президентим тургани учун ҳақ гапларни айтган эдим, аммо ишдан бўшатишди”

Эркин Гаппаров

Сурхондарё вилоят, Ангор туман, Охунбобоев маҳалла фуқаролар йиғини котиби бўлиб ишлаган Эркин Гаппаровнинг OzodMikrofonга арз қилишича, у маҳаллий раҳбарларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларини мунтазам очиқ танқид қилиб келгани учун, туман ҳокими ноқонуний ишдан бўшатган.

“Президентимиз иш фаолиятини “халқни рози қилишимиз керак” деб бошлаган эди. Бундан руҳланиб мен ҳам МФЙ котиби сифатида камчиликларни очиқ айта бошладим. Менинг танқидларим ҳоким ва бошқа амалдорларнинг тинчини буза бошлади ва қўшни маҳалладан бўлган бир аёлни менга нисбатан шантаж қилдириб, маъмурий иш очтиришди. Мени 15 суткага қамшганида туман ҳокими мени ишдан бўшатган экан. Лекин, қонун бўйича мени фақат иш берувчим, МФЙ раиси ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга. Ҳақиқат тикланишини сўраб Шеробод туманлараро фуқаролик судига 4 июль куни мурожаат қилдим. Лекин суд ҳам менинг ишимни кўрмаяпти. Олий судга ёзган шикоятларим ҳам қайтариб маҳаллий судларга жўнатиляпти”.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

“Ортимда президентим тургани учун ҳақ гапларни айтган эдим, аммо ишдан бўшатишди”

Охунбобоев маҳалла фуқаролар котиби бўлиб ишлаган Эркин Гаппаров ўтган йиллар давомида Озодликка:

Сурхондарё вилоят прокуратурасининг Ангор туман 2- ижтимоий-иқтисодий секторини ўрганишга юборилган прокурори Музаффар Маматмуродов икки маҳалла оқсоқоли ва котибини 2018 йил 25 апрель куни кўпчиликнинг олдида қаттиқ ҳақорат қилгани;

Ангор туманида кам таъминланган оилалар учун ажратилган арзон ун фақат теримда иштирок этган шахсларга берилаётгани;

Ангор туманида 2018 йилнинг 18 август куни аёллар маҳалла раислари ва туман ҳокимининг бола учун бериладиган нафақа пули қирқилиши ҳақидаги таҳдидлари билан ҳашарга олиб чиқилгани;

Сурхондарё вилоятининг Ангор туманидаги Охунбобоев маҳалласида 2019 йил 3 март куни электр симларига бирданига юқори кучланишда келган ток, юзлаб хонадонда ишлаб турган барча телевизор, кондиционер, лампочка ва бошқа ускуналарни портлатиб, куйдириб юборгани ҳақида гапирган эди.

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!