Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидан қўнғироқ қилган Ҳусниддин Қаршиевнинг айтишича, кам таъминланган оилалар учун мўлжалланган арзон нархдаги ун ва ёғ маҳаллаларга берилмай қўйилди.
Қаршиевнинг гумон қилишича, мутасаддилар бу маҳсулотларни бозорга чиқариб сотмоқда, чунки бозорда ун-ёғнинг нархи икки баравар қиммат.
“Бурнимизнинг тагидаги “Дўстлик” дон маҳсулотлари комбинатида ишлаб чиқарилган арзон ун бозорда икки баравар нархда пулланмоқда. Шу пайтгача камбағал оилалар маҳалладан ҳар қопини 56 минг сўмдан олардик. Энди бу ҳам йўқ бўлди. Бозорларга чиқиб кетди. Халқнинг аҳволи эса кундан-кун оғирлашмоқда ва бунга одамлар кескин норозилик билдирмоқда”, дейди Ҳусниддин Қаршиев.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
----------------------------------------------------------------------------------------
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.
OzodMikrofon сизга мунтазир!
OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!