Самарқанд вилояти Жомбой тумани, Арпа қишлоғидан “OzodMikrofon” га арз қилган “Арпа боғи узумзорлари” фермер хўжалиги раҳбари Комилжон Қувондиқовнинг арз қилишича, унинг ташландиқ жойда барпо қилган ёнғоқзор ва узумзори қалбаки ариза билан тортиб олинган.
Комилжон Қувондиқов номидан қалбаки ариза асосида 2016 йилда боғ тортиб олингач, унинг прокуратура, суд идораларига югур-югури бошланган.
Гарчи иқтисодий суд экспертиза ўтказиб, унинг номидан ёзилган ариза қалбаки эканлигини аниқлаган ва ҳокимнинг барча қарорларини бекор қилган бўлса ҳам, боғ Комилжон Қувондиқовга қайтариб берилмаяпти:
“Мен Россиянинг Сочи шаҳрида мардикор бўлиб ишлаб, топган пулимга ўз ватанимда боғ яратмоқчи бўлиб, қайтиб келдим. Ташландиқ жойга боғ яратиш ҳақида ҳоким қарор чиқариб берди. 3 гектар жойга ёнғоқ, бир гектар жойга узум қилдим. Лекин мақбуллаштириш ҳақидаги қарордан сўнг менинг еримни ноқонуний олиб қўйишди. Судма-суд юриб, ҳокимнинг қарори нотўғри эканлигини исботладим. Лекин яна бошқа даъво аризалари киритиб, мени яна ўша эски, яъни менинг номимдан ёзилмаган аризани тўғри деб ўтиришибди. Олий Судга ҳам мурожаат қилдим. Лекин, Олий Суд аталмиш ,,Адолат қўрғони'' адолатни “пуф''деб бекор қилиб ташлаяпти”.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
-----------------------------------------------------------------------------------------------
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.
OzodMikrofon сизга мунтазир!
OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!