Андижон вилоят, Асака туманида яшайдиган, 20 май куни жазо муддатини ўтаб чиққан собиқ маҳкум Дилмурод Алимовнинг OzodMikrofonга арз қилишича, у Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги 46-сонли манзил колонияда қарийб тўрт ой тери касаллигидан азоб чеккан бўлса-да, уни касалхонага ётқизишмаган:
“Мен духтурга айтдим, “сиз менинг бир кеча тортган азобимни тасаввур қила оласизми. Токи баданимдаги яраларни қашлаб қон чиқармагунча ухлай олмайман”. Тошкент шаҳридаги тери-таносил касалликлари шифохонаси дўхтири эса бу гапларимга пинагини ҳам бузмади. Тўрт ой шу дарддан азоб чекдим. 20 майда озодликка чиққанимдан сўнг даволандим”.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
-----------------------------------------------------------------------------------------------
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.
OzodMikrofon сизга мунтазир!
OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!