Журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Малоҳат Эшонқуловани OzodNazarга таклиф қилар эканмиз, одатдагидай, куннинг воқеаларини муҳокама қилмоқчи эдик. Лекин суҳбат, кутилмаганда, Президент Халқ қабулхонасидаги вазият ҳақидаги ҳикояга айланиб кетди. Маълум бўлишича, суҳбатдошимиз Халқ қабулхонасида 16 апрель куни бўлган ва қабулхона айвонида камида тўрт аризачи аёлнинг кўрпа-тўшагини кўрган...
Ҳа, айтганча, Малоҳатнинг фикрича, ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари собиқ бош прокурор Рашиджон Қодировнинг ҳибсхонада қийноққа солинаётгани тўғрисида Халқаро Амнистия ташкилотига нотўғри маълумот берган. Шу ҳақда ҳам сўз бўлди суҳбат давомида.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди