Ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчилар орасида кенг танилган фарғоналик блогер Дима Қаюм бир дўсти билан яқинда ўзи яшайдиган Риштондан йўлга чиқиб, Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ шаҳригача бориб қайтди. Мамлакат бўйлаб саёҳатини автостоп усулида бошлаб, ортга учоқда қайтган блогерни OzodNazarга таклиф қилиб, ундан сафар таассуротлари билан ўртоқлашишни илтимос қилдик.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Қуйида Дима Қаюм суҳбат давомида айтган баъзи гаплар:
Ҳожатхоналар Ўзбекистоннинг глобал муаммоси эканлигига гувоҳ бўлдим.
Мўйноқдаги аҳволдан карахт бўлиб қолдим, у ерда яшаётганларга таъзим қиламан.
Бир банкоматда 200 минг сўмни нақдлаштирувдим 5 000 сўмликлар орасида иккита 1000 сўмлик чиқди...
Сарлавҳага чиқарилган гапни ҳам Дима Қаюм суҳбат давомида айтди. Қаровсизлигидан ўз-ўзидан ҳожатхонага айланиб қолган тарихий обида туширилган видеолавҳани суҳбатдошимизнинг Фейсбук саҳифасида кўришингиз мумкин.
Сарлавҳа остидаги суратда эса, "Бухороча кўкламзорлаштириш" намунаси акс этганки, бу ҳақда ҳам суҳбат давомида сўз бўлган.