Каниза тахаллуси билан қўшиқ айтадиган 30 яшар Шаҳризода Аҳмедова “Миллион” жамоаси устидан Ўзбекистон президенти виртуал қабулхонасига ариза ëзиб¸ "миллион"чиларни концерт давомида ўз “номусини сурункали поймол” қилганликда айблади.
Шикоятга кўра¸ сентябрь ойида "Миллион" жамоасининг Тошкентдаги "Истиқлол" санъат саройидаги концертига йиғилган 5000 томошабин кўз ўнгида Каниза қўшиқ айтгаëтганида¸ таблода шаҳвонийликка шаъма қиладиган ëзувлар намойиш қилинган.
Ўзбекистон Маданият ва спорт вазирлигидаги Озодлик манбасининг айтишича¸ "Ўзбекнаво" лицензияси бўйича хонандалик фаолияти олиб борадиган Шаҳризода Аҳмедова номидан Ўзбекистон президенти виртуал қабулхонасига шикоят тушган ва бу шикоят кўриб чиқилган:
- Порталга тушган шикоят юзасидан керакли чоралар кўрилди. Шикоятда шу йилнинг сентябрь ойида бўлган “Миллион” жамоаси концертида Каниза ижодий исми остида чиққан Аҳмедова атайлаб калака қилингани таъкидланади.“Миллион” жамоаси раҳбари Даврон Кабулов бу шикоятдан тегишли хулоса чиқариб¸ ушбу концерт ëзилган дискларни савдо шоҳобчаларидан қайтариб олди¸ дейди манба.