“Қурултой” дастурида Ўзбек олимлари уч йилдан кейин Нобель мукофоти оладими? -деган саволга жавоб изланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 апрель куни Ўзбекистон Фанлар академиясининг академик Собир Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институтига бориб олимлар билан учрашганида “23 йил олдин илм-фан аҳволи ҳозиргидан минг марта яхши эди”¸ дея Каримов даврида илм - фан таназзулга учраганини таъкидлади.
Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев учрашув сўнгида сўз олиб, ўзбек олимларининг Нобель мукофоти олиши эҳтимоли президент яратган шароитдан кейин янада аниқлашганини билддирди:
- Яқин уч йил ичида охирида Нобель мукофотига олиб борадиган илм-фаннинг истиқболли йўналишини аниқлаб олишимиз керак, — деди Йўлдошев.
Ўзбекистонлик журналист Алимардон Аннаев ўзбек олимларининг бу яқин орада Нобель мукофоти олиш ҳақидаги гапни “хомҳаëллик” деб атади.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Қурултойда Британия ва АҚШда истиқомат қилаëтган олим ва блоггерлар қатнашди.
Британияда истиқомат қиладиган қишлоқ хўжалик фанлари доктори¸ профессор¸ агрохимик тупроқшунос олим Аҳмаджон Хоразмий (Аҳмад Ҳасанов) "Ўзбекистондаги пахтачилик институтини Каримов тугатмаганида¸ шу соҳа бўйича халқаро эътиборга молик олимлар етишган бўларди," деб эслади.
У ўз вақтида Мозамбик давлатида ўзбек пахтачилик инстититутини тамсил қилганлигини гапига илова қилди.
АҚШ да истиқомат қилувчи блогггер Ботир Ҳасановнинг айтишича ¸ Совет даврида “Илм-фан маркази” бўлган Тошкент Каримов даврида бу мавқеидан айрилган:
"Мирзиëев 22 йилни бой бердик, деб айтди. Бугунги фан тараққиëти тезлашган даврда - бу жуда узоқ муддат. Энг асосийси биз илм келажагини бой бердик," деди блоггер.
Қурултой қатнашчиларига кўра¸ ўтган ҳафта қабул қилинган “Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори мавжуд вазиятни кардинал ўзгартира олмайди.