Ўзбекистонлик таниқли журналист¸ “Дунë ўзбеклари” сайти муҳаррири Исмат Хушев¸ айни кунларда президент Шавкат Мирзиëевнинг асосий танқиди нишонига айланган Миллий хавфсизлик хизмати¸ унинг лавозимидан бўшатилган қудратли раҳбари генерал Рустам Иноятов ҳақида элликдан ошиқ мақола муаллифи.
Алоҳида китобга тўпланадиган бу мақолаларда¸ Хушев таъкидича¸ МХХнинг Иноятов раислигида Ўзбекистон миллий хавфсизлиги эмас¸ балки халқни доимий қўрқувда ушлаш орқали Ислом Каримов ва унинг бир гуруҳ шерикларини ўлгунча ҳокимиятда сақлаш машинасига айлантирилгани ҳикоя қилинади.
Озодлик билан суҳбатда МХХ жиноятларини ҳаммадан кўп ëритганини урғулаган Исмат Хушев¸ Шавкат Мирзиëевнинг Рустам Иноятовни бу тизим раҳбарлигидан четлатиб¸у яратган “жазо машинаси”ни бузиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини айтади.
Айни пайтда журналист¸ МХХ¸ қолаверса¸ Ўзбекистоннинг бугунги вазияти учун масъул идоралар фаолияти¸ уни бошқарганлар халқ олдида очиқ¸ шаффоф маҳкамага тортилмаса¸ миллат 25 йиллик "қўрқув салтанати"дан сабоқ чиқариб¸ бу салтанатни яратганлар¸ унга хизмат қилганлар халқ олдида тавбага келтирилмаса¸ бу жазо машинаси ўрнини бошқаси эгалламаслигига кафолат йўқлигини ҳам эътироф этади.
“Дунë ўзбеклари” муҳаррири билан суҳбатни тўлиғича қуйида тингланг.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди