Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев ўтказган махсус йиғинда келтирилган рақамларга кўра¸ “жорий йилда иқтисодиëт тармоқлари ва аҳолига ëқилғи маҳсулотларини барқарор етказиб бериш учун 60¸8 миллиард кубометр табиий газ керак”.
Бу эса¸ табиий газга нисбатан ички эҳтиëж ҳақида расмийлар ҳозирга қадар айтиб келган рақамдан 20 миллиард куб метрга кўпдир.
Йиғилишнинг 20 февраль куни имзоланган расмий Баëни нусхаси ХДФУ (хизмат доирасида фойдаланиш учун – таҳр.) деб таснифланган ва уни ҳужжатга қўли етадиган Тошкент мулозими шахси сир қолиш шарти билан Озодликка тақдим этди.
Президент ўтказган йиғилиш Баëнида¸ таъминотдаги барқарорликни таъминлаш мақсадида табиий газ қазиб олишдан то истеъмолчига етказилгунга қадар занжирда бўлаëтган йўқотиш ва ўғриликларни камайтириш¸ коррупцияга қарши кураш тизимини жорий қилиш¸ соҳа бошқарувига хорижий экспертларни жалб этиш каби 20 дан ошиқ чора-тадбирлар таклиф этилган.
Озодлик сўрови билан бу ҳужжатни ўқиб чиққан мутахассислар¸ Баëн моҳиятини табиий газ таъминотидаги узилишларнинг иқтисодиëт ва аҳоли ҳаëтига кўрсатаëтган зиëнидан огоҳлик ва вазиятни ўзгартириш уриниши сифатида олқишлади. Айни пайтда улар¸ иқтисодиëтда туб ислоҳотлар қилиш ўрнига битта соҳани микроменежмент қилиш уринишининг самара беришига шубҳа билдирди.
Ички эҳтиëж учун 60¸8 миллиард куб метр газ керак бўлгани ҳолда¸ Ўзбекистон иқтисодиëти ва аҳолиси 40 миллиард куб метр газ билан яшамоқда.
Баëни 20 февраль куни расмийлаштирилган Мирзиëев ҳузуридаги 8-сонли йиғилишда ана шу аҳвол ва табиий газ таъминотидаги барқарорликни қандай таъминлаш йўл-йўриқлари муҳокама қилинган.
2020 йил, 6 февраль куни ўтказилган мажлиснинг нусхаси Озодликка тақдим этилган Баëнида ëзилишича¸“жорий йилда (2020 йил назарда тутилмоқда – таҳр.) иқтисодиëт тармоқлари ва аҳолига ëқилғи маҳсулотларини барқарор етказиб бериш учун табиий газ қазиб олишни 60¸8 миллиард куб метргача етказиш лозим””.
Яқинларгача Ўзбекистонда қанча табиий газ қазиб олиниши¸ ундан қанчасининг ички истеъмолга¸ қанчасининг эса¸ экспортга сотилаëтгани ҳақида аниқ расмий маълумот берилмаган.
Ўтган йили бу маълумотларнинг биринчи марта очиқланаëтганини таъкидлаган “Ўзбекнефтгаз“ компаниясининг ўшандаги раиси Баҳодиржон Сидиқов “мамлакатда газга бўлган ички эҳтиёж 39- 40 миллиард кубометрни ташкил этиши”ни айтган эди. Айни пайтда, Сидиқовга кўра¸ 2019 йилда Ўзбекистон четга 15 миллиард куб метр газ сотган.
Давлат Статистика қўмитаси эълон қилган рақамларга кўра¸ 2019 йили мамлакатда 59,46 миллиард куб метр табиий газ қазиб олинган.
Ҳозиргача жамоатчиликка тақдим этилган бу рақамлар Ўзбекистон ўз ички эҳтиëжидан ортган газнигина четга сотаяпти¸ деган баëнотга асос бўлиб келаëтган эди.
Озодликка тақдим этилган Баëнда келтирилган кўрсаткичлар бундай баëнотни рад этади ва мамлакат иқтисодиëти ва аҳолисининг йиллардан бери¸ айниқса¸ қиш мавсумида табиий газ таъминотидан узиб қўйилиши сабабларини очиқлайди.
2019 йили Ўзбекистонда мамлакат ички эҳтиëжи учун зарур ҳажм (60¸8 миллиард куб метр) дан камроқ табиий газ қазиб олинган ( 59,46 миллиард куб метр ) бир пайтда¸ унинг қарийб учдан бир қисми (15 миллиард куб метр) четга сотилган. Оқибатда¸ яна минглаб тадбиркорлик субъектлари қиш мавсумида газдан узилиб¸ ишини тўхтатишга¸ миллионлаб аҳоли эса¸ қишдан чиқиш учун кўмир¸ ўтин ва таппидан фойдаланишга мажбур бўлди.
Мавзуга алоқадор Газ йўқлиги сабабли Жиззах цемент заводи ишчилари ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарилдиОзодлик “Ўзбекнефтгаз”АЖ мутасаддиларидан бирига¸ Баëнда келтирилган “иқтисодиëт тармоқлари ва аҳолига ëқилғи маҳсулотларини барқарор етказиб бериш учун табиий газ қазиб олишни 60¸8 миллиард куб метргача етказиш лозим”¸ деган жумла Ўзбекистон ички эҳтиëжи учун 60¸8 млрд куб метр газ керак¸ деганими”¸ деб мурожаат қилди.
Асл рақамларни очиқлаш оқибатидан чўчиган бу мулозим шахси сир қолиш шарти билан “Ҳа¸ албатта шунақа¸ 60.8 млрд метр куб газ керак. Аслида¸ 70 млрд. метр куб дейилса¸ ундан ҳам аниқроқ бўлади”¸ деб жавоб берди.
Рақамлардаги номутаносиблик сабаби нима?
Озодлик сўровига кўра¸ Баëн мазмуни билан танишиб чиққан “Ўзбекнефтгаз” компанияси собиқ раҳбарларидан бири Анвар Ҳусаинов¸ ички эҳтиëж қондирилмай келаëтганининг асосий сабабларидан бири табиий газ экспортига оид Каримов даврида имзоланган узоқ муддатли экспорт келишувлари эканини айтади.
- Саноат корхоналари сони ошиб¸ уларнинг қуввати ҳам ошиб бораяпти. Бошқа томондан¸ аҳоли сони ҳам 34 миллиондан ошди. Ички эҳтиëжнинг ўзи 60¸8 миллиард куб метрга етди¸ дегани Ўзбекистонда бугун қазиб олинаëтган жами табиий газнинг ҳаммаси Ўзбекистонда қолган тақдирда ҳам ўз эҳтиëжимизга базўр етишини англатади. Бу вазиятни тан олган ҳукумат¸ зудлик билан табиий газ экспортига оид Хитой ва Россия билан имзоланган келишувларни бекор этиш¸ ëки улар ижросини узоқ муддатга кечиктириш йўлларини қидириб топиши лозим. Акс ҳолда¸ ўзимизнинг иқтисодиëт ривожланмайди¸ аҳоли орасидаги норозилик эса¸ кучайиб боради. Афсуски¸ Баëнда экспорт¸ уни тўхтатиш ҳақида лом-мим дейилмаган.
Баëни Озодликка тақдим этилган йиғилиш ҳақида хабар ëзган президент матбуот хизмати иқтисодиëт тармоқлари ва аҳолига ëқилғи маҳсулотларини барқарор етказиб бериш учун 60¸8 миллиард куб метр газ кераклиги ҳақида бир неча марта келтирилган муҳим рақам ҳақида лом-мим демади.
Озодлик билан шахси очиқланмаслиги сўраб гаплашган Тошкент мулозимларидан бири¸ президент ўтказаëтган мажлисларда аниқ айтилаëтган бу рақамлар аҳоли орасидаги норозиликни кучайтиришидан ҳадиксираб¸ жамоатчиликдан сир тутилишини тахмин қилади.
- Ўзбекистонда саноат корхоналари ва аҳолининг табиий газсиз кун кечиришга маҳкум қолаëтгани ҳеч кимга сир эмас. Ички эҳтиëжга 40 миллиард куб метр газ керак¸ шунчани бераяпмиз¸ деса¸ одамлар унда нега йиллардан бери газсиз яшаяпмиз¸ деб сўрайдими? Агар¸ халққа жами газимиз 60 миллиард куб метрга етар-етмас¸ ўзимизга 60 миллиарддан кўпроқ газ керак¸ деса¸ унда нега 15 миллиард куб метрни четга сотаяпмиз¸ деган савол туғиладими? Шунинг учун бу рақам ошкор этилмайди¸ фақат президент ва соҳани бошқараëтганларга ХДФУ (хизмат доирасида фойдаланиш учун) деган ярим махфий шаклда берилади.
Ҳукумат иқтисодиëт ва аҳолини табиий газ билан таъминлашни қандай яхшиламоқчи?
Озодликка тақдим этилган президент ҳузуридаги йиғилиш Баëнида шу мақсадда бир ҳафтадан бир йилгача муддат ичида қилиниши топширилган 24 та чора-тадбир белгилаб берилган.
Улардан биринчиси¸ бир ҳафта ичида “иқтисодиëт тармоқлари ва аҳолини ëқилғи маҳсулотлари билан” барқарор таъминлаш учун 60¸8 миллиард куб метр табиий газ ва 3 миллион тонна суюқ углерод ишлаб чиқаришни таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдир.
Бу тадбирлардан асосийси сифатида¸ қазиб олиш – қайта ишлаш – ташиш – тақсимлаш – истеъмолчига етказиб бериш занжиридаги технологик сарф ва йўқотишларни кескин камайтиш топширилган.
Озодлик гаплашган мутахассислар¸ қазиб олинаëтган газнинг сўнгги истеъмолчигача етиб боришига қадар бўлган айни шу занжирда ниҳоятда кенг кўламли ва юқори даражали шахслар ҳомийлигидаги ўғирликлар ëтганини айтади.
- Бу жуда нозик масала. Масалан¸ биргина жиҳатини олайлик - нима учун бугун Ўзбекистонда автомобилга газ қуйиш соҳаси тўсатдан ривожланиб кетган? Пули ва орқасида одами борларнинг ҳаммаси¸ шунақа нуқталар очиб олган. Чунки табиий газ қазиб олиниб то аҳолига етгунча бўлган йўлда сон-ҳисобсиз ўғриликлар бўлаяпти¸ бунақа станцияларнинг кўпи ана шу ўғирланган газни сотиб¸ кимларнидир бойитаяпти. Оқибатда аҳоли газсиз¸ давлат эса¸ тушумсиз қолаяпти. Бунинг орқасидаги ниҳоятда катта коррупцион схемалар бўлган ва ҳозир ҳам бўлаяпти. Баëнда коррупция сўзи ишлатилган ва унга қарши курашиш учун халқаро аудит компаниялари иштирокида “комплаенс назорат” тизими яратиш айтилган. Бундан эса¸ президентнинг бу даҳшатли ўғрилик ва схемалардан хабари борлиги ва уни камайтириш учун чора излаëтгани кўрилади¸ дейди“Ўзбекнефтгаз” компанияси собиқ раҳбарларидан бири Анвар Ҳусаинов.
Тўловларни ундириш МИБдан “Ҳудудгазтаъминот”га ўтади¸ қонунбузарлик учун жазо кучайтирилади
Президент ўтказган махсус йиғилишда газ таъминотидаги барқарорликни таъминлаш учун берилган топшириқлардан бири “Ўзтрансгаз” ва Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятига ўзгартишлар киритишга оид.
Хусусан¸ “бир ой муддатда “Ўзтрансгаз” жамиятининг табиий газни сотиб олиш ва истеъмолчиларга етказиб бериш вазифасини ҳамда Мажбурий ижро бюросининг тўловларни ундириш вазифасини “Ҳудудтаъминотгаз” жамиятига юклаш тўғрисидаги тегишли қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш” буюрилган.
Шавкат Мирзиëевнинг 2017 йил 30 май кунги қарори билан Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган ва электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш; энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш; энергия ресурсларини сотиш ва истеъмоли ҳисобини юритишда иштирок этиш Бюронинг асосий вазифалари қилиб белгиланган эди.
Бу функциялар каттагина қисмининг ““Ҳудудтаъминотгаз”га ўтишидан сўнг МИБ сақланиб қоладими-йўқми¸ деган саволга ҳозирча жавоб йўқ.
Президент буюрган чора-тадбирлар сирасида “икки ой муддатда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш¸ электр ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан ëки қоидани бузган ҳолда уланиш ҳолатлари учун жазо чораларини кучайтириш бўйича қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш юзасидан тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш” ҳам бор.
Нефть-газ соҳасидаги ислоҳотлар ва ҳисоб-китобни ДХХ раиси назорат қилади
Озодликка тақдим этилган президент ҳузуридаги йиғилиш Баëнида¸ нефть-газ соҳасидаги ислоҳотлар вазиятини таҳлил қилиш, шунингдек газ қазиб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб берилиши ҳисоб-китобини қилиш учун иккита Ишчи гуруҳи тузиш ҳақида топшириқ берилган.
Бу иккала Ишчи гуруҳ фаолиятини назорат қилиш Давлат хавфсизлик хизмати¸ хусусан¸ унинг жорий раҳбари Абдусалом Азизовга топширилган.
Қонунда белгиланган ваколатларига бевосита кирмайдиган бу вазифаларнинг ДХХ ва унинг раҳбари назоратига топширилишини “Ўзбекнефтгаз” собиқ бошқарувчиларидан бўлган Анвар Ҳусаинов Азизовнинг ўтмиш тажрибаси билан изоҳлади.
- Абдусалом Абдумавлонович ички ишлардан чиққан бўлишига қарамай¸ 2002-2006 йилларда “Ўзбекнефтгаз” бошқаруви раиси бўлган. Бу соҳани яхши билади. Унинг бошқаруви даврида “Ўзбекнефтгаз” аҳволи ҳозиргидан яхшироқ эди. Президент¸ шунинг учун соҳадаги ислоҳотларнинг боришини Азизовга топширган бўлса керак. Лекин асосий вазифаси давлат хавфсизлигини ташқи ҳамда ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш бўлган ДХХ нима учун нефть-газ соҳасини назорат қилиб¸ ундаги ислоҳотларни қандай таҳлил қилади¸ ëки бу соҳа ҳисоб-китобини қандай юрғизади¸ буниси менга ҳам қоронғу. ДХХда бу соҳани тушунадиган ва бу вазифани бажаришга ихтисослашган кадрлар борлигига шубҳам бор¸ дейди Анвар Ҳусаинов.
Ҳозирча Тошкент расмийлари иқтисодиëт тармоқлари ва аҳолини табиий газ билан таъминлашни яхшилаш масаласида президент берган топшириқлар ва уларнинг қандай бажарилаëтгани ҳақида жамоатчиликка маълумот берган эмас.
Йиғилиш Баëнига киритилган топшириқлар ижросига бағишланган илк мажлис эса¸ Бош вазир Абдулла Арипов имзолаган мактубга кўра¸ 5 март куни муҳокама қилинади.