"Тўрткўл ҳокими Алишер Усмоновни ҳам, Танзила Норбоевани ҳам писанд қилмади"

Зулхумор Жабборованинг ўз ёнидан қурган товуқхонаси

Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида яшайдиган тадбиркор, 42 яшар Зулхумор Жабборованинг OzodMikrofonга арз қилишича, у паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш учун банкдан кредит ололмаяпти.

“Мен 20 йил Қозоғистонда ишладим. Президентимизнинг тадбиркорликка кенг йўл очиб берганини эшитиб, қайтиб келдим. Қозоғистондан инкубатор олиб келдим. Уйда жўжа чиқариб сота бошладим. Уйим кичкиналик қилдида, ҳокимиятга бориб, ер сўрадим. Паррандачилик қилмоқчи бўлдим. Ҳоким чўлдан ер берди. У ерда на сув, на свет, на газ бор. Қум-биёбон. Шаҳардан 20 километр. Шунисига ҳам шукр қилиб, у ерга 500 машина тупроқ ташладим. 100Х50 қилиб бино қурдим. 566 миллион сўм ёнимдан сарфладим. Жуда ажойиб товуқхона бўлди. Лекин свет йўқ, газ йўқ. Электр тортиб келишга камида 200 миллион сўм пул керак. Аммо, ҳеч ким ёрдам бермаяпти. Қарийб 10 ойдан буён кредит беришмайди.”

Тадбиркорнинг айтишича, президент давлат маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усмонов ва республика Хотин-қизлар қўмитаси раҳбари Танзила Норбоева ҳам унинг тадбиркорлигини келиб кўрган:

“Алишер Отахонович товуқ фермамни ўзи бориб кўрди. Унга ҳамроҳ бўлган ҳоким ва бошқа амалдорларга қаттиқ танбеҳ бериб, “ҳой, сизлар қандай одамсизлар, бир аёл шундай чўл жойни гулистонга айлантириб, тадбиркорлик қилсаю, нега ёрдам бермайсизлар”, деб қаттиқ койиди. Ундан сўнг Танзила Норбоева келиб кўрди. У ҳам Қорақалпоғистонга аёллар тадбиркорлиги учун 2,5 миллиард сўм ажратилган, шунинг 500 миллион сўмини шу аёлга беринглар, деди. Лекин раҳбарлар, “хўп, хўп”, дедию, катталар кетганидан сўнг аҳвол ўзгармади. Яқинда 66 миллион сўм банкдан бўлиб-бўлиб берамиз дейишди. У менга ҳеч нарса бўлмайди. Биргина свет тортиб боришим учун камида 200 миллион сўм керак. Бор нарсамни сотиб қурилишга ишлатиб бўлдим, товуқларим ҳам ўлиб қолди...”

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Тўрткўл ҳокими Алишер Усмоновни ҳам, Танзила Норбоевани ҳам писанд қилмади

-----------------------------------------------------------------------------------------------Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!