19 февралдан бошлаб Zo"rTVда "Севги изтироби" турк сериали намойиши тўхтатиб қўйилди. Бу воқеа сериалнинг кейинги ҳафталар давомида ижтимоий тармоқлардаги фаол диндорлар томонидан "соф исломий ахлоқ нормалари ва миллий менталитетга зид", деган айбловлари фонида юз берди.
Ўзбекистондаги айрим сайтлар “Севги изтироби” фильмини туркчадан ўзбекчага дубляж қилган актёрларга "миллат хоини" тамғаси босишгача бориб етди.
Ижтимоий тармоқлардаги ўзбек юзерларини икки қутбга бўлган бу воқеа¸ демократик қадриятлар ҳимояси билан шуғулланиб келаëтган фаоллар томонидан "диний радикалларнинг Мирзиëев халққа бераëтган эркинликни конституция ва қонунларга зид равишда суистеъмол қилаëтгани ифодаси" сифатида баҳоланмоқда.
80-йиллардан бери ўзбек жамияти¸ давлат бошқарувида демократик қадриятлар ўринлашиши учун курашиб келаëтган мухолифат фаоли¸ асосан, диндорлар ҳақлари ҳимоячиси Дилором Исҳоқованинг фикрича¸ "дин ва сўз эркинлигидан демократик қадриятларга ҳужум қилиш¸ бошқалар ҳақларини чеклаш¸ фундаментал исломга қайтиш ғояларини агрессив шаклда тарғиб қилиш учун фойдаланиш миллат ва давлат хавфсизлигига жиддий таҳдиддир".
Каримов даврининг энг мазлум қатлами сифати танилган ўзбекистонлик диндорларнинг фаол қатлами демократик давлат тамойилларини очиқ инкор этишда давом этаверса¸ Исҳоқовнинг таъкидлаб айтишича¸ Шавкат Мирзиëев ҳам¸ Ислом Каримов каби бу қатлам ва улар ортидан бутун халққа берилаётган эркинликларни чеклашга мажбур бўлади.
Кузатувчи ишончига кўра¸ бугун Ўзбекистонда ўзини соф ислом қўриқчиси¸ мусулмон қадриятлари ҳимоячиси деб кўрсатаëтган қатлам турк сериалини эфирдан олиб ташлаш билан тўхтамайди:
- Булар (радикал диндорлар) 21-аср¸ бошқа дин вакиллари ëки умуман динга ишонмаган олимларнинг асрлар давомида эришган ютуқлари меваси бўлган Интернет ва ақлли телефонлар воситасида ҳаммамизни 7-асрга қайтариш орзусида. Навбатдаги қадам¸ аëлларга ҳужум бўлади. Аëл кишига битта сериал кўриб фоҳиша бўлиб кетадиган ақли ноқис деб қарайдиган бу қатлам¸ энди уларни ҳижобга¸ паранжига тиқиш¸ уйдан кўчага чиқармасликни тарғиб қилиб чиқади. Кейин хотин-қизларга мактаб-илм ҳаром қилинади. Бу ëғи¸ қараб турибсизки¸Толибон ва "Ислом давлати". Бугунги ҳукумат ҳам бундай хавфнинг реал эканини яхши билади¸ дейди умрининг 30 йилга яқинини диндор қатлам ҳақларини ҳимоя қилишга сарфлаган ҳуқуқ фаоли Дилором Исҳоқова афсус билан.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди