Туркий давлатлар ташкилоти ўртоқ лотин алифбосини қабул қилишга келишиб олди, бироқ бу масала ҳали-ҳануз алифбони ўзгартиришга қарор қилмаган ягона аъзо давлат Қирғизистонда нозик мавзу бўлиб қолмоқда.
Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо беш мамлакат ҳарфлар ва диакритик белгилар борасидаги кўп йиллик келишмовчиликларни енгиб ўтиб, ўз тиллари учун 34 ҳарфдан иборат ўртоқ лотин алифбосини қабул қилишга келишди.
Лотин ёзувидан фойдаланаётган Озарбайжон, Туркия ва Ўзбекистон, шунингдек, кирилл алифбосидан воз кечиш жараёнидаги Қозоғистон учун ягона алифбони қабул қилиш нисбатан осон кечиши мумкин.
Бироқ, бу масала Туркий Давлатлар Ташкилотининг (ТДТ) лотин алифбосига ўтишга қарор қилмаган ягона аъзоси бўлган Қирғизистонда олимлар, сиёсатчилар ва жамоатчилик орасида узоқ давом этган баҳс-мунозаралар туфайли нозик мавзу бўлиб қолмоқда.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
9-11 сентябрь кунлари Бокуда бўлиб ўтган ТДТнинг ўртоқ алифбо бўйича йиғилишида Қирғизистон вакили бўлган таниқли тилшунос Сиртбой Мусаевнинг айтишича, лотин алифбосига асосланган қирғиз алифбоси лойиҳаси "тайёр" ва президент ҳамда парламент томонидан "сиёсий қарор" қабул қилинишини кутмоқда.
Аммо Қирғизистон президенти Садир Жапаров Москва собиқ совет республикалари учун жорий этган кирилл алифбосидан воз кечиш учун ҳали эрта эканлигини таъкидлаган.
"Қирғиз тилининг лотин алифбосига ўтиши ҳақида гапириш учун ҳали эрта," деди Жапаров. "Бу масала ҳозир кун тартибида эмас; давлат тили кирилл алифбосида ривожланишда давом этиши керак."
Жапаров бу фикрларни ўтган йили Давлат тили ва тил сиёсати бўйича миллий комиссия раиси Қанибек Осмоналиев билан учрашувда билдирган эди.
Осмоналиев мамлакат парламентига "қонунчилар ва президент [кирилл алифбоси ўрнига лотин алифбосини жорий этиш бўйича] сиёсий қарор қабул қилса, қирғиз жамоатчилиги ва олимлари лотин алифбосига ўтишга тайёр" эканлигини айтган эди.
Мусаев таъкидлашича, алифбо Қирғизистонда "сиёсий масала" ҳисобланади.
У қўшимча қилишича, лотин алифбосининг қирғизча версиясига тузатишлар мамлакат кирилл алифбосидан лотин ҳарфларига ўтганидан кейингина ишлаб чиқилади ва эҳтимол парламентда муҳокама қилинади.
"Лотин алифбосига ўтиш учун рухсат мамлакат президентидан келиши керак," деди Мусаев «Озодлик» радиосига.
"Биз олимлар фақат таклиф киритишимиз мумкин – уларни қабул қилиш ёки рад этиш президентнинг ихтиёрида," дея қўшимча қилди у.
Мусаев қирғиз тилининг фонематик тузилишини тўлиқ сақлаб қоладиган 28 ҳарфли лотин алифбоси вариантини таклиф қилган.
Бу вариант қирғиз тилшуноси ва сиёсатчиси Қосим Тинистанов томонидан мослаштирилган ва 1927 йилдан 1940 йилгача Қирғизистонда қўлланилган алифбога асосланган.
Бишкекнинг кирилл алифбосидан воз кечиш тўғрисидаги ҳар қандай қарори унинг яқин иттифоқчиси Москвага маъқул келмаслиги мумкин, чунки Россия буни ўз таъсир доирасидан узоқлашишга уриниш деб баҳолайди.
Россиялик сиёсатчилар Бишкекни Қирғизистонда расмий тил мақомига эга бўлган рус тилининг мавқеига путур етказмасликка бир неча бор чақирган.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Ягона алифбо
Ўртоқ алифбо бўйича мунозаралар 1990-йиллар бошларида, Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг Туркия Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон каби туркий давлатлар билан яқинроқ алоқалар ўрнатишга интилган пайтда бошланган.
34 ҳарфли ўртоқ ёзувнинг якуний вариантини тайёрлаган олимлар, бу алифбо ушбу мамлакатларда қўлланиладиган туркий тилларнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттиришини таъкидлайдилар.
"Таклиф этилаётган алифбодаги ҳар бир ҳарф туркий тилларда учрайдиган турли фонемаларни ифодалайди," дейилади Бокудаги учрашувда эълон қилинган баёнотда.
Ҳар бир мамлакат ўз тилининг фонетик талабларини акс эттириш учун лотин асл нусхасидаги баъзи ҳарфларни ўзгартирган.
Туркия 1928 йилда араб алифбосидан воз кечиб, лотин ёзувини қабул қилган. Бошқа туркий халқлар Совет Иттифоқининг дастлабки йилларида араб ёзувидан сўнг қисқа муддат лотин алифбосидан фойдаланганлар. Бироқ, Москва бу республикаларни лотин алифбосини кирилл алифбосига алмаштиришга мажбур қилган.
Озарбайжонга лотин ёзувига тўлиқ ўтиш учун тахминан ўн йил керак бўлди. Бу жараён 1991 йил декабрда бошланган эди. Ҳозирги кунда Жанубий Кавказ давлатида қўлланиладиган лотин алифбоси 32 ҳарфдан иборат.
ТДТга аъзо бўлмаса-да, ташкилотда кузатувчи мақомига эга Туркманистон 1993 йилда лотин ёзувини қайта жорий этди. Лотин ёзувига асосланган туркман алифбосининг энг сўнгги варианти 30 та ҳарфни ўз ичига олади ва у бир неча бор ўзгартирилган.
Ўзбекистон 1993 йилда лотин ёзувига босқичма-босқич ўтишни бошлаб, айни пайтда кирилл алифбосидан ҳам фойдаланишни давом эттирди.
2019 йилда лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувининг якуний лойиҳаси тақдим этилди. Унда 29 та ҳарф ва апостроф мавжуд.
Қозоғистон 2025 йилгача лотин ҳарфларига тўлиқ ўтишни режалаштирмоқда.
Кўп йиллик муҳокамалардан сўнг, 2017 йилда Қозоғистоннинг ўша пайтдаги президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатнинг кирилл алифбосини босқичма-босқич лотин алифбосига алмаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Бу алифбо 32 ҳарфдан иборат бўлиб, баъзи товушлар апостроф қўшиш орқали ҳосил қилинади.
Марказий Осиёдаги ягона туркий бўлмаган давлат Тожикистон кирилл алифбосидан фойдаланишни давом эттирмоқда. Айрим олимларнинг кирилл алифбосини араб ҳарфларига алмаштириш ҳақидаги таклифлари қўллаб-қувватланмади.
ТДТ таркибига Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон киради. Туркманистон, Венгрия ва тан олинмаган Шимолий Кипр давлати кузатувчи мақомига эга.