Бир йилдан буён укамнинг айбини бўйнига қўя олмай қамоқда ушлаб туришибди

Ўзбекистон Миллий гвардияси аскарлари

Бухоро вилоят, Қоракўл туманидан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган Анвар Сайфуллаевнинг айтишича, Тошкент шаҳрида Президент Миллий гвардиясида хизмат қиладиган укаси Амрулло Сайфуллаев бир йил аввал Жиноят кодексининг бир неча моддаси билан гумонланиб ҳибсга олинган. Лекин орадан бир йил ўтса ҳам укасининг айби на суд томонидан тасдиқланди, на у озод этилди.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Бир йилдан буён укамнинг айбини бўйнига қўя олмай қамоқда ушлаб туришибди

“Укам, катта лейтенант Анвар Сайфуллаев Тошкентнинг Геофизика қўрғонидаги Миллий Гвардияда хизмат қиларди. Лекин унга болаларни Ўзбекистон Қуролли кучлари академиясига ўқишга киритишда пора олиб пора бергансан, фирибгарлик қилгансан деган айбловларни қўйиб, 2019 йилнинг 29 октябрида ушлаб, эҳтиёт чораси сифатида уч ойлик қамоққа олинган эди. Лекин уч ойда тергов айбини бўйнига қўёлмади. Саккиз ойдан кейин суд бўлди. Ҳарбий суд бўлиб, иш яна терговга қайтарилди. Ўшандан буён ҳам тўрт ой ўтяпти. Аммо на айбини бўйнига қўя олишади, на озодликка чиқаришади. Инсонни айби тасдиқланмай туриб бир йил давомида қамоқда сақлаш мумкин эмаску. Инсон ҳуқуқлари қаерда қолди. Укам билан бизни умуман кўриштирмайди”.

-------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!