Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида баҳсли деб ҳисоблаб келинган, умумий майдони 795,62 гектарли Бағис ва Хиёбон қишлоқлари Қозоғистоннинг Туркистон вилояти таркибига киритилди.
Бу ҳақдаги буйруқни Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин имзолади ва буйруқ Бош вазир расмий сайтида 25 май куни эълон қилинди.
Тошкентлик драматург Санжарали Имомов “Иван Васильевич касбини ўзгартиради” фильмидан олинган машҳур иқтибосни шу воқеа муносабати билан тилга олди.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Санжарали Имомов сўнгги йилларда ижтимоий тармоқларда ўзи мансуб бўлган мухолифат фаолиятини жонлантиришга қаратилган ташаббуслари билан ҳам танилган.
Шунинг учун ҳам драматургдан шу куннинг яна бир воқеаси – хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг хонадонида содир бўлган инцидент муносабати билан фикрларига қизиқдик.
26 май куни мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси аъзолари хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг хонадонида йиғилиб, шу йил октябрида ўтадиган президент сайловларида унинг номзодини илгари сурди.
“Эрк”чиларнинг Озодликка билдиришича, “26 май куни соат 11.00 атрофида 20 чоғли эркак ва аёллар эркчилар учрашуви режаланган Отажоновнинг Тошкентдаги хонадонига бостириб кириб, бақир-чақир қилиб, йиғилишни бузмоқчи бўлган”.
Худди шундай ҳужум аввалроқ таъсис қилинган “Ҳақиқат ва тараққиёт” партияси фаолларининг йиғилишида ҳам содир бўлган эди.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди