тел:. +996 312 316 156 (ex. 1337) twitter:@hondamir skype:hondamir
Ўзбек-қирғиз чегарасидаги “Дўстлик” назорат-ўтказиш маскани ҳудудида бузилиши керак бўлган уйларнинг эгалари шу йил апрелигача уйларни бўшатиб чиқиб кетишлари лозим. Бироқ уйи бузилаётганларнинг ҳаммаси ҳам кейинги ойгача бошқа жойга кўчиб кетишга тайёр эмас.
Ўзбек-қирғиз дипломатик алоқаларининг 25 йиллиги муносабати билан ўзбекистонлик бир гуруҳ зиёли Ўшга келди.
14 февраль куни Бобур номидаги Ўш ўзбек академик театри биносида Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурни ёдлаш тадбири ўтказилди.
Ўтган ҳафта сўнгида Ўзбекистон делегацияси Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига ташриф буюрди. Икки давлат расмийлари Ўшдаги ҳамда Қорасув туманидаги ўзбек-қирғиз ҳамкор корхоналари фаолияти билан танишиб, иқтисодий истиқболни муҳокама қилдилар.
Ўшдаги Бобур номли Ўзбек академик драма театри 99-мавсумини “Бобур туғёни” спектакли билан очди. Қирғизистонлик санъаткорлар Ўзбекистон расмийларининг бевосита кўмагида саҳналаштирилган бу спектаклни 2018 йилда Тошкентга олиб бормоқчи.
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида жойлашган Бобур номли ўзбек академик драма театри қошидаги "Шашмақом" ансамбли галдаги концертга ҳозирлик кўрмоқда. Айни пайтда ўшлик мақомчилар ўз малакаларини оширишда ўзбек расмийлари кўмагига эҳтиёж сезаётганларини яширмаяптилар.
Қирғизистонлик ўзбек бахшиларининг сўнгги вакили бўлган Давронбой ота Шағдонов ўз юртида достончилик анъанаси йўқолиб бораётганидан ташвиш билдирди. 90 ёшли отахон юртдошлари орасида достончиликка қизиқиш йўқлиги туфайли биронта ҳам шогирд етиштира олмаганидан афсусда.
15 октябр куни кечқурун Москванинг Шарқий Бирюлёво мавзесидаги 6-радиалная кўчасида жасад топилди. Орадан кўп ўтмай маҳаллий ахборот воситалари “ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага” таяниб мақтулнинг Ўзбекистон фуқароси бўлганини хабар қилди. 16 октябр куни Моквада яна бир меҳнат муҳожири - Озарбайжон фуқароси, 27 яшар Руслан Гарахайлининг жасади топилди. Полиция бу шахс ҳам пичоқлаб ўлдирилганини хабар қилмоқда.
Ўзбекистонлик бошпана изловчи Каримжон БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссарлиги фаолиятидан норозилик ифодаси ўлароқ Бишкекдаги БМТ уйи олдида акция ўтказди.
10 июндан 11 июнга ўтар кечаси бошланиб жума куни давом этган Ўш шаҳридаги қонли тўқнашувлар пайтида ҳалок бўлганлар сони, Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра¸ 45 кишига етди. 632 киши турли жароҳатлар билан касалхоналарга келтирилган. Бу рақамлар ҳам яна ошиши мумкин.
Жаҳонда нефтга бўлган талаб кескин пасайиши оқибатида 2009 йилда Россия ва Қозоғистон иқтисодиётида таназзул кузатилиши, бу мазкур давлатлардаги мардикорлар аҳволига салбий таъсир этиши мумкин.