Skype:yusupovs.kg
Ўшдаги Бобур номли Ўзбек академик драма театри 99-мавсумини “Бобур туғёни” спектакли билан очди. Қирғизистонлик санъаткорлар Ўзбекистон расмийларининг бевосита кўмагида саҳналаштирилган бу спектаклни 2018 йилда Тошкентга олиб бормоқчи.
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида жойлашган Бобур номли ўзбек академик драма театри қошидаги "Шашмақом" ансамбли галдаги концертга ҳозирлик кўрмоқда. Айни пайтда ўшлик мақомчилар ўз малакаларини оширишда ўзбек расмийлари кўмагига эҳтиёж сезаётганларини яширмаяптилар.
Марказий Осиёдаги энг катта улгуржи бозорлардан бири бўлган Қорасув бозорида ўзбек-қирғиз чегарасидан ўтиш осонлашганидан буён озроқ жонланиш кузатилмоқда. Айни пайтда савдогарлар божхонадаги чекловлар ўзаро савдо-сотиқнинг янада кучайишига монеълик қилаётганини айтаяптилар.
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида бундан ўн йил муқаддам ўлдириб кетилган журналист Алишер Соиповни хотирлаш маросими ўтказилди. 26 ёшли Алишер Соипов 2007 йилнинг 24 октябрь куни Ўш шаҳри марказида отиб кетилганди.
Қирғизистонда 15 октябрь куни ўтказилган президент сайловида ўшликлар ҳам фаол иштирок этдилар. Улар янги сайланадиган давлат раҳбаридан нималарни умид қилаяптилар?
Қирғизистонда президент сайлови арафасида қирғиз-ўзбек чегарасидаги “Дўстлик” чегара-ўтказиш маскани одатдаги тартибда ишлаяпти. Қирғиз расмийлари 15 октябрь – президент сайлови куни чегара ёпилиш-ёпилмаслиги бўйича ҳозирча маълумот йўқлигини айтмоқдалар.
Қирғизистонда Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида 7 октябрь куни Ўшдаги "Семетей" кинотеатрида ўзбек режиссёри Акбар Бектурдиев суратга олган "Ойқиз эртаги" фэнтези-фильми томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.
Шу йилнинг 6-7 октябрь кунлари Қирғизистоннинг Бишкек ва Ўш шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди. Тадбир доирасида машҳур ўзбек санъаткорлари Ўшдаги қирғиз драма театри биносида концерт дастурини қирғизистонликлар эътиборига ҳавола этдилар.
Ўзбекистонлик сўз устаси Валижон Шамсиев ва эстрада хонандаси Каниза сентябрь ойининг сўнгги декадасида Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятларида гастроль сафарида бўлдилар. Концертлар ўшлик фаоллар гуруҳи томонидан уюштирилди.
Тошкентнинг “Nika Pharm” ҳамда “Замона Раъно” ширкати вакиллари маҳсулотларини Қирғизистон бозорига киритиш учун ҳамкор излаб, 25-27 сентябрь кунлари Ўш шаҳрида ўтган “MedExpo Yug 2017” халқаро медицина кўргазмасида иштирок этди
O‘shda O‘zbekiston hukumati xomiyligida 630 o‘rinli Navoiy nomidagi umumta’lim maktabi qurilmoqda. Qurilishi ishlarini O‘zbekistonning “Trest12” hamda “BunyodGrandServis” tashkilotlari olib borayapti. Maktab loyihasi esa, “O‘zshaharsozlikLITI” tomonidan tuzilgan. Loyihaga asosan, qurilishning umumiy maydoni 3 851 kvadrat metrni tashkil etadi.
Ўшда Ўзбекистон ҳукумати хомийлигида 630 ўринли Навоий номидаги умумтаълим мактаби қурилмоқда. Қурилиши ишларини Ўзбекистоннинг “Трест12” ҳамда “БунёдГрандСервис” ташкилотлари олиб бораяпти. Мактаб лойиҳаси эса, “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” томонидан тузилган. Лойиҳага асосан, қурилишнинг умумий майдони 3 851 квадрат метрни ташкил этади.
Ўшда Ўзбекистон ҳукумати хомийлигида 630 ўринли Навоий номидаги умумтаълим мактаби қурилмоқда. Қурилиши ишларини Ўзбекистоннинг “Трест12” ҳамда “БунёдГрандСервис” ташкилотлари олиб бораяпти. Мактаб лойиҳаси эса, “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” томонидан тузилган. 630 ўринга мўлжалланган умумтаълим мактаби қурилиши тўла равишда Ўзбекистон томонидан молиялаштирилади.
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида 12 сентябрдан 14 сентябргача “Жануб ЭКСПО 2017” халқаро кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг 80 дан ортиқ ширкатини тамсил этувчи 200 нафардан зиёд ишбилармон қатнашди.
Етти йиллик танаффусдан сўнг Қирғизистоннинг жанубий пойтахтида "Ахборот" газетаси яна чоп этила бошлади. Ўзбек тилида чиқадиган бу газета 2010 йил июнь воқеаларидан кейин фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлганди.
Қирғизистоннинг жанубий пойтахтида очилган автосалондан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra каби автомобилларни (6100 доллардан 15800 долларгача ) сотиб олиш мумкин.
5-6 сентябрь кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат сафари билан Қирғизистон пойтахтида бўлади. Мирзиёевнинг бу сафарига ўзбек-қирғиз чегараси яқинида яшовчи икки давлат ватандошлари ҳам катта умид боғламоқдалар.
Ўш вилоятининг Новқат туманига қарашли Янгиновқат қишлоғи турғуни Фотима Ҳошимова қишлоқдаги ягона рассом аёл. Ўрта мактабда тасвирий санъатдан дарс берадиган Фотима опанинг орзуси ўз маҳоратини халқаро танловларда намойиш қилишдир.
Фарғонанинг “Водил чинори” дорбозлар гуруҳи Ўш вилояти бўйлаб гастроль сафарини бошлади. Дор, ҳайвонот боғи, болалар учун аттракционларда хизмат кўрсатаётган ижодий гуруҳнинг дастлабки манзили Ўш вилоятининг Новқат тумани бўлди.
O‘zbekiston bosh vaziri Abdulla Aripovning 16 avgustda Bishkekka qilgan amaliy safaridan so‘ng qirg‘izistonlik tadbirkorlar ikki davlat o‘rtasidagi iqtisodiy aloqalar yaxshilanadi, degan umiddalar.
Давомини ўқинг