Skype:yusupovs.kg
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг 16 августда Бишкекка қилган амалий сафаридан сўнг қирғизистонлик тадбиркорлар икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар яхшиланади, деган умиддалар.
O‘shlik huquq himoyachisi Izatillo Rahmatullaev ijtimoiy tarmoqlarda milliy nizo qo‘zg‘atishi mumkin bo‘lgan sharhlarni qoldirgan shaxslarga nisbatan chora ko‘rishni so‘rab Qirg‘iziston Bosh prokurori hamda Milliy xavfsizlik davlat qo‘mitasi raisi nomiga ochiq xat yo‘lladi.
Ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиси Изатилло Раҳматуллаев ижтимоий тармоқларда миллий низо қўзғатиши мумкин бўлган шарҳларни қолдирган шахсларга нисбатан чора кўришни сўраб Қирғизистон Бош прокурори ҳамда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси номига очиқ хат йўллади.
Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Сафед Булон қишлоғи Ўзбекистоннинг Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани билан чегарадош. Сафед Булонда истиқомат қилувчи 7 минга яқин аҳолининг 90 фоиздан ортиғини ўзбеклар ташкил қилади.
Муқимий номидаги театрнинг гастроллари Ўшда 6 июнь куни бошланган эди. Бу ерда ўзбек санъаткорлари Ўш шаҳрида ва вилоятнинг қатор туманларида “Жайдари келин” спектаклини намойиш этдилар. Театр санъаткорлари гастроллар ёпилиши арафасида Ўшнинг Амир Темур шаҳарчасида қирғиз санъаткорлари билан биргаликда дўстлик концертини ҳам ўтказди.
Қирғизистон жанубидаги Ўш вилояти Ўзган туманида уйларни қўчки босиб қолиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.Табиий офат 29 апрел куни Ўзган туманининг Айу қишлоғида рўй берди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада Петербург метросидаги портлашни уюштирганликда гумонланиб қўлга олинган Аброр Азимовнинг акаси Акром Азимов ҳам ушланганини маълум қилди. Азимовларнинг яқинларига кўра, Акром Азимов Ўшда жарроҳлик амалиётидан ўтган ва у операция қилинган куннинг эртасига оғир авҳолда қўлга олиниб, Россияга депортация қилинган.
Санкт-Петербург метросидаги террор ҳуружини амалга оширганликда гумонланаётган Акбаржон Жалиловнинг отаси, онаси ва укаси Қирғизистон махсус хизматлари кузатувида Ўш аэропортидан Россияга жўнатилди.
Ўзбек ёшлари орасида танилган "Беном" гуруҳининг Ўшда ўтказилиши режалаштирилган икки кунлик концерти бўлмай қолди.
Қирғизистондаги ягона ўзбек санъат даргоҳи бўлган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги академик театр сўнгги 20 йилда биринчи марта Ўзбекистонга бир ҳафталик гастролга таклиф қилинди. Гастроль харажатларининг барчасини Ўзбекистон ҳукумати ўз зиммасига олган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Маданият вазирлиги Ўшда "Бобур туғёни" спектакли саҳналаштирилишини ҳам молиялаштирмоқда.
Ўзбекистоннинг Сўх анклави билан чегарадош бўлган Қирғизистоннинг Бўзадир, Қоратўқўй, Ширеш қишлоқлари қўшни мамлакатдан келувчи каналда сув танқислиги сабабли 20 йилдан бери мув муаммоси билан яшаб келган. Яқинда ўзбек ва қирғиз қишлоқлари аҳолисининг ўзаро муросага келгани ортидан сув муаммоси ҳам барҳам топди.
16 январ куни Бишкекнинг Дача қишлоғида содир бўлган авиаҳалокатдан жабрланганларга аталган гуманитар ёрдамларни фожеага алоқадор бўлмаган оилалар ҳам олаётгани, бошпанасиз қолганларга берилган “Семетей” меҳмонхонасидаги жойларда фожеага алоқадор бўлмаган одамларнинг яшаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда маҳаллий аҳоли Озодликка сўзлаб берди. Бундан ташқари, Дача қишлоғининг баъзи яшовчилари фожеа куни уйидан қимматбаҳо буюмлари ўғирлаб кетилганини ҳам иддао қилмоқда.
Бишкекнинг Дача қишлоғида содир бўлган авиаҳалокат натижасида жабрланганларга кўмак кўрсатиш ишлари давом этмоқда.
Ўшга 15 январь куни ташриф буюрган Ўзбекистон ҳукумати раҳбари ўринбосари Адҳам Икромов икки кундан бери ёпиқ эшиклар ортида қирғизистонлик расмийлар билан учрашувлар ўтказмоқда. 16 январ куни меҳмонлар Ўшдаги Бобур номли ўзбек академик театрига ҳам ташриф буюришди. Театр раҳбари Набижон Мамажонов сўзларига кўра, Адҳам Икромов Ўзбекистон театрга моддий кўмак кўрсатиш ниятини билдирди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ижтимоий тармоқларда мамлакат президенти Аламазбек Атамбаевни танқид қилган одамларни сўроққа чақираётгани маълум бўлди.
Яхё Машрапов ўзининг террорчи эканини рад этди
Қирғизистоннинг Туркиядаги элчихонаси турк матбуоти Истанбулдаги тунги клубга қилинган ҳужум ижрочиси сифатида иддао қилган ва бунинг ортидан паспортининг сурати ижтимоий тармоқларда тарқаб кетган қирғиз ватандоши Яҳё Машрапов ҳуқуқлари бузилгани юзасидан текширув ўтказа бошлади. Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати эса Машрапов шахси текширилгани ҳамда унинг Истанбулдаги террорга алоқаси йўқлиги аниқланганини билдирди.
Ўшда 17 ноябрда ўтказилган Фарғона савдо иқтисодий форумига Ўзбекистон ва Тожикистон тадбиркорлари келмади. Ташкилотчиларнинг билдиришларича, Ўзбекистон чегарачилари форумга келган ўзбек тадбиркорларини чегарадан Қирғизистон томонга ўтказмаган.
Xitoylik o‘nlab tadbirkorlar bugungi kunda eshak izlab Qirg‘iziston qishloqlarini kezmoqda. Qirg‘iz rasmiylariga ko‘ra, eshak eksporti bo‘yicha ikki davlat o‘rtasida tegishli shartnomalar imzolangan. Shu kungacha 2 minga yaqin eshak Xitoyga eksport qilingan. Qirg‘iz jamoatchiligi esa xitoyliklarning “eshak biznesiga” norozilik bildirayapti.
Давомини ўқинг