Тел: +996 550528 555
Facebook: @elmurod.zhusupaliev
Ўзбекистон Марказий банки 2018 йилда миллий валюта - сўмнинг кескин ёки сезиларли даражада қадрсизланиши кутилмаётганини билдирди.
Toshkentda 27 dekabr kuni O‘zbekiston, Qirg‘iziston va Xitoy rasmiylari uch davlat hududidan o‘tuvchi temir yo‘l qurilishini muhokama qiladi. Qirg‘iziston Transport va yo‘llar vazirligi 22 dekabrda uchrashuv vazirlar darajasida o‘tishini ma’lum qilgan edi.
Тошкентда 27 декабрь куни Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой расмийлари уч давлат ҳудудидан ўтувчи темир йўл қурилишини муҳокама қилади. Қирғизистон Транспорт ва йўллар вазирлиги 22 декабрда учрашув вазирлар даражасида ўтишини маълум қилган эди.
Қирғизистон пойтахти Бишкекда 25 декабрь куни RAVON автосалонининг очилиши муносабати билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар кўргазмаси бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Олий Мажлисига мурожаат қилиб Симпозиумлар саройида сўзлаган нутқида одамларни ҳақорат қилган ҳокимларни “маданиятсиз ва ўқимаган”, деб танқид қилди
Бу ҳақда Тошкентда 13 декабрь куни ўтган Ўзбекистон-Қирғизистон бизнес форумида Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов маълум қилди.
Қирғизистон янги президенти Сўўрўнбай Жээнбековнинг Тошкентга расмий сафари арафасида қирғиз парламенти Ўзбекистон билан муносабатларга оид қатор ҳужжатларни муҳокама қилди.
Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Reina тунги клубига 2017 йилнинг 1 январига ўтар кечаси қилинган мудҳиш ҳужумни амалга оширганликда айбланаётган Абу Муҳаммад Хуросоний лақабли ўзбекистонлик Абдулқодир Машариповга нисбатан биринчи суд жараёни 11 декабрь куни Истанбулнинг Силиври қамоқхонасида хавфсизлик чоралари ўта кучайтирилган бир вазиятда ўтказилиши хабар қилинди.
Конституция қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан 7 декабрда Ўзбекистон халқини табриклаб нутқ сўзлаган президент Шавкат Мирзиёев инсон ҳуқуқлари устивор бўлган давлатни барпо қилиш йўналишидаги ислоҳотлар давом этишини айтди. Президентга кўра, ислоҳотларнинг биринчи йилида Ўзбекистонда пахта терими мавсумидаги мажбурий меҳнатга барҳам берилган. Мирзиёев ўз нутқида ўзи томонидан амалга оширилаётган суд ислоҳоти биринчи меваларини бера бошлаганини алоҳида таъкидлади. Мирзиёев яқин кунларда 2018 йил қандай номланишини эълон қилишини айтди.
Қирғизистонлик ҳуқуқ фаоллари БМТнинг тинч йиғилишлар бўйича махсус маърузачисини мамлакатга таклиф қилишни қирғиз ҳукуматидан талаб қилмоқда. Фаоллар фикрича, сўнгги икки йилда одамларнинг тинч намойишлар ўтказиш ҳуқуқи Қирғизистонда қўпол тарзда бузилмоқда.
Қозоғистон 3 декабрдан бошлаб Қирғизистон билан чегаралардаги барча чекловларни бекор қилди. Чеклов октябрь ойида президент Алмазбек Атамбаев ҳамкасби Нурсултон Назарбоевни кескин танқид қилгани ортидан жорий этилган эди.
O‘zbekiston prezidenti qiynoq va noqonuniy yo‘llar bilan olingan ko‘rsatmalardan dalil sifatida foydalanishni taqiqlovchi farmonni imzoladi. 30 noyabr kuni imzolangan “Sud-tergov faoliyatida fuqarolarning huquq va erkinliklari kafolatlarini kuchaytirish bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida” deb nomlangan farmonda uch oy muddat ichida hibsxonalarda videokuzatuv kameralarini o‘rnatishga ko‘rsatma berildi.
Ўзбекистон президенти қийноқ ва ноқонуний йўллар билан олинган кўрсатмалардан далил сифатида фойдаланишни тақиқловчи фармонни имзолади. 30 ноябрь куни имзоланган “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларнни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” деб номланган фармонда уч ой муддат ичида ҳибсхоналарда видеокузатув камераларини ўрнатишга кўрсатма берилди.
Bishkeklik huquq faollari ikkinchi xotinga uylanganini internet orqali tarqatilgan videoda tan olgan Qirg‘izistonning sobiq muftiysi Chubaq hoji Jalilovni jinoiy javobgarlikka tortish talabi bilan poytaxt prokuraturasiga ariza kiritmoqchi.
Бишкеклик ҳуқуқ фаоллари иккинчи хотинга уйланганини интернет орқали тарқатилган видеода тан олган Қирғизистоннинг собиқ муфтийси Чубақ ҳожи Жалиловни жиноий жавобгарликка тортиш талаби билан пойтахт прокуратурасига ариза киритмоқчи.
Ўшдаги Бобур номидаги Ўзбек академик театри Британия пойтахти Лондонга қилинган гастролларини якунлаб, Ўшда 99-театр мавсумини очди. 2018 йилда театр ўзининг юз йиллигини нишонлашга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Озодлик мухбири театр директори Набижон Мамажановни суҳбатга тортди.
Qirg‘izistonning 24 noyabrda qasamyodga keltirilgan yangi prezidenti So‘o‘ro‘nbay Jeenbekov millatchilikning har qanday ko‘rinishiga toqatsiz munosabatda bo‘lishini bildirdi hamda korrupsiyaga qarshi kurashni keskin kuchaytirishga, barcha sohalarda islohotlarni amalga oshirishga, mamlakatni “biznes uchun jannatga aylantirish”ga va’da berdi. O‘z lavozimini bajarishga kirishgan So‘o‘ro‘nbay Jeenbekov Qirg‘izistonning 5-prezidenti bo‘ldi.
Қирғизистоннинг 24 ноябрда қасамёдга келтирилган янги президенти Сўўрўнбай Жээнбеков миллатчиликнинг ҳар қандай кўринишига тоқатсиз муносабатда бўлишини билдирди ҳамда коррупцияга қарши курашни кескин кучайтиришга, барча соҳаларда ислоҳотларни амалга оширишга, мамлакатни “бизнес учун жаннатга айлантириш”га ваъда берди. Ўз лавозимини бажаришга киришган Сўўрўнбай Жээнбеков Қирғизистоннинг 5-президенти бўлди.
Qirg‘iziston Oliy sudi quyi instansiyalarning mamlakatdagi eng nufuzli siyosatchilardan biri hisoblangan O‘murbek Tekebaev va muxolifatchi Duyshenkul Cho‘to‘novni 8 yilga ozodlikdan mahrum etish to‘g‘risidagi qarorini o‘z kuchida qoldirdi.
Қирғизистон Олий суди қуйи инстанцияларнинг мамлакатдаги энг нуфузли сиёсатчилардан бири ҳисобланган Ўмурбек Текебаев ва мухолифатчи Дуйшенкул Чўтўновни 8 йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисидаги қарорини ўз кучида қолдирди.
Давомини ўқинг