UzAvtoMotors монополияси ҳукмрон, газ ва бензин тақчил Ўзбекистонда Хитой электромобиллари оммалашиб бормоқда. Ўтган йил қарийб 25000 электрокар мамлакатга олиб келинган, сўнгги 4 йилда электрда юрадиган уловлар сони ўн баравар ошган. Лекин, янги монополия хавфи боис вазият ўзгариши мумкин.
Москвадаги Сахарово депортация марказининг уч нафар ходими “мансаб ваколатларидан фойдаланиб фирибгарлик қилиш”да айбланиб, икки ойга ҳибсга олинди. 112 Телеграм каналининг хабар беришича, ходимлар муҳожирларни яқинлари билан учраштириш ва тезроқ депортация қилинишлари учун пора талаб қилишган.
Россия қўшинлари Киев, Херсон, Суми ва Харков вилоятларини ўққа тутишда давом этди. Путин яна музокаралар ҳақида гапириб қолди. Зеленский Украина ҳукуматига янги энергия кераклигини айтди. Ўзбекистон логистика ширкати қандай қилиб санкцияларга тушган асарларни Россияга олиб кирмоқда?
Меҳнат муҳожирлари билиб қўйиши керак бўлган нохуш хабарларни ва ўтган ҳафтада пайдо бўлган хушхабарни шарҳлаб беришни меҳнат миграцияси масалалари бўйича мутахассис, юрист Ботиржон Шермуҳаммаддан илтимос қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
20 йил аввалги Беслан фожиасида ўқитувчи Дина Каргиева 11 ёшли қизидан айрилган. Фарзанд доғи ва айрилиқ азобидан қутилиш учун турли йўлларни излаган Дина Каргиева 44 ёшида Фаризани асраб олган. Дина босиб ўтган узоқ, машаққатли ва аччиқ ҳаёт йўлида Фаризани ўзининг «нажоткори» деб атайди.
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ва яна бир нечта вазир истеъфога кетиши мумкин. Владимир Зеленский: Полтавага ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 53 кишига етди. Россиянинг Полтавага зарбасидан кейин АҚШ Киевга кўпроқ ҳарбий ёрдам ваъда қилди. Самарқандда 74 ёшли СССР тарафдори судланди.
Тоғли қишлоқда қўлбола фитнес ясаб, ўзидан уста полвон ва чавандоз ясаган сурхондарёлик ака-ука Денов ҳибсхонасидан ўлар аҳволда чиқди, улардан кичиги ётоққа михланди. Сурхондарёда номи чиққан полвон ака-ука Ёқубовлар ИИБ ходимлари уларни калтаклаганини даъво қилмоқда, ИИБ буни инкор қилмоқда.
Россияда охирги ярим йил ичида содир бўлган бир неча теракт ортидан муҳожирларга, жумладан, мусулмонларга қарши кайфият кучайди. Россиядаги айрим ҳижоб кийган аёллар маҳаллий аҳоли томонидан камситувчи муомаладан шикоят қилса, айримлари ниқобнинг ўрнига ҳижоб кийишни афзал кўришларини айтади.
Тармоқда ўзбекистонлик сайёҳлар ва қирғизистонлик такси ҳайдовчилари ўртасидаги тортишув акс этган видео тарқаган. Воқеа шу йилнинг 17 августида Жалолобод шаҳрида юз берган. Ушбу лавҳада воқеанинг тафсилотлари ва Фарғона водийсидаги туризм салоҳиятлари ҳамда муаммолари ҳақида ҳикоя қиламиз.
Россия армиясининг Полтавага ҳужуми натижасида камида 49 киши ҳалок бўлди, 219 киши яраланди. Голландия Украинага энергия инфратузилмасини таъмирлаш ва гуманитар ёрдам учун 200 миллион евро ажратади. Зеленский: Украина қўшинлари Курск вилоятида 600 дан ортиқ россиялик ҳарбийни асирликка олди.
Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги "Мустақилликнинг 25 йиллиги" конига қарашли 604-сон қудуғида 1 сентябрда соат 15:17 да портлаш содир бўлди. ФВВга кўра, қудуқда бурғулаш ишлари олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши натижасида олтингугурт, яъни водород сулфид гази чиқиши кузатилган.
Россиянинг Украина пойтахти Киевга ҳужуми натижасида исломий марказ ва масжидга катта зарар етказилди. Норвегия жанубий қирғоқларида Ҳвалдимир исмли жосус кит ўлик ҳолда топилди. Ўтган 24 соат ичида фронтга яқин ҳудудларда 91 та шиддатли жанглар бўлиб ўтди.
Давомини ўқинг