OZODNEWS дастурининг навбатдаги сони билан танишинг!
Москвада ишлаган ўзбекистонлик муҳожирнинг айтишича, бир ой олдин уни полициячилар калтаклашган. Маълум қилинишича, полиция ходимлари уни бўлимга олиб бориб, ҳарбий шартномани имзолашга мажбурлашган.
Озодликнинг “Сиздан Телеграм” рукни сиздан келган хатлар ва шикоятлар асосида тузилган дастурдир. “Сиздан Телеграм” - ечим журналистикаси, сизнинг муаммоларингиз ечими, мурожаат ва хабарларингизни Сиздан Телеграмга йўлланг.
Ўзбекистон Хитой экспансиясига дош бера оладими, у қудратли давлатнинг “иқтисодий қопқон”ига тушиб қолмайдими?
Қирғизистонлик 16 ёшдаги Гулнур улоқда от чопиб, ўзбекистонлик Мадина эса уйида от парваришлаб, ёш қизларга от минишни ўргатмоқда. Бу лавҳамизда “қиз болага от миниш ярашмайди” каби стереотипларни енгиб, отларни қадрлаган қаҳрамонлар ҳақида ҳикоя қиламиз.
Тошкентда ўн кун аввал мушт зарбасидан ҳушидан кетган Борис Авакяннинг турмуш ўртоғи адолат излаяпти. Бу воқеа жамиятдаги тажанглик ва зўравонликнинг яна бир кўриниши ўлароқ баҳоланмоқда ва ўтган ҳафтада энг кўп муҳокама бўлди.
Давомини ўқинг