Тошкентда октябрь ойининг бошида 10 кунлик ташриф билан бўлган БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид сафар якунлари ва натижалари борасида БМТ радиосига берган интервьюсида президент Шавкат Мирзиёев ҳозирги сиёсий курсдан оғишмайдиган бўлса, Ўзбекистонда ислоҳотлар амалга оширилишига ишонишини билдирди.
Тошкент шаҳрида диний айбловлар билан қамалган маҳкумларнинг қариндошлари "ҳукуматнинг қийноқ амаллари"га қарши норозилик намойишини ўтказмоқда. 20 октябрь куни Тошкентдаги Европа Иттифоқи делегациясининг идораси жойлашган Халқаро бизнес маркази биноси қаршисида Самарқанд ва Навоий вилоятидан келган ўнга яқин аёл тўпланди. Улар қамоқдаги яқинларига қийноқлар тўхтатилишини талаб қилиб келган.
БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги ҳақидаги масалалар бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шоҳиднинг Ўзбекистонга қилган 11 кунлик сафари якуни бўйича ҳисоботида “Кўплаб этник ва диний жамоалар биргаликда тинч яшаётган Ўзбекистонда динлар ёки эътиқодларга таҳдид сифатида қаралмаслиги лозим,” – дейилган.
Ўзбекистонда ҳукумат томонидан қувватланиб келаётган Нақшбандийлик тариқатига эргашганлар сўнгги пайтларда чекловга учраётганини айтмоқда. Диндорлар устидан назоратни фавқулодда кучайтирган ҳукумат бошқа жамоатлар каби сўфийларнинг тўпланишини ҳам тақиқламоқда. Гарчи, расмийлар буни инкор қилса-да, айнан таъқиблар боис, довруғи Марказий Осиё ва Россияда таралган Иброҳим Эшон вафотидан сўнг мамлакатда тариқатнинг янги йўлбошчиси қўринмаётир.
Ифторлик ўтказиш тақиқланган Тошкент масжидларида рўзадорларга сув, хурмо, сомса ва шунга ўхшаш енгил егуликлар икром қилинмоқда. Аммо, масжид ичида ифтор учун дастурхонлар ёзилмаётир. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси масжидларда ифторлик ўтказишни "бидъат ва гигиенага зид" деб тақиқлаган.
Давомини ўқинг