Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:16

Бир неча киши зўрлагани гумон қилинаётган 15 яшар қиз 6 ойлик ҳомиласидан ажради


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Қашқадарё вилоят Косон туманидаги умумтаълим ўрта мактабларидан бирининг 9- синфида ўқийдиган 15 яшар қиз 9 январга ўтар кечаси яшириб юрган олти ойлик ҳомиласидан ажради.

Озодлик мухбирининг бу ҳодиса юзасидан саволларига жавоб берган Косон туман расмийларига кўра, 8 январь куни кечқурун қизни тўлғоқ тутиб, қон кета бошлаган. Косон туман туғруқхонасига зудликда олиб келинган қизнинг ҳомиласи жарроҳлик йўли билан олиб ташланган.

Косон туман Ички ишлар бўлими мазкур воқеа юзасидан терговгача текширув ишларини олиб бормоқда.

Қайси мактабда ўқиши ва исм-фамилияси Озодликка маълум қиз яшайдиган маҳалла участка нозири Ў. Ж. тергов манфаатлари доирасида воқеанинг бошқа тафсилотлари ошкор этилмаслигини айтди.

Унга кўра, қизнинг ўзи уни жинсий алоқага мажбурлаган одамлар кимлигини билмайди. Лекин камида уч-тўрт одам у билан жинсий алоқада бўлганини айтмоқда. Ҳозирча бу иш юзасидан ҳеч ким қўлга олинмаган.

Қиз яшайдиган маҳалла аҳолиси вакилларидан бирининг Озодликка айтишича, қизнинг қўшнилари уни отаси зўрлаб келган, деган гумонда эканликларини айтмоқдалар.

“Чунки қизнинг отаси ароққа жуда берилиб кетган. Онаси ҳам ишсиз, ҳароб бир аҳволда. Оилавий шароитлари жуда ёмон. Маҳалланинг моддий кўмаги ва мурувватли одамларнинг эҳсони билан кун кўрадилар”, деди қизнинг қўшниларидан бири.

Аммо участка нозири Ў. Ж. ва маҳалла раиси Ш. Х. “қизни отаси зўрлаган” деган гап-сўзлар ҳозирча ўз тасдиғини топмаганини билдирдилар.

“Қизнинг отаси ҳақиқатан ҳам ароққа берилган. Оиласини ўз ҳолига ташлаб қўйган. Онаси ҳам ишсиз. Маҳалла қўмитаси моддий кўмак бериб туради, шу билан тирикчилик қилишади. Лекин қизнинг отаси бу ишни қилганига ишонмайман. У одамни билганлар ҳам бу гапга ишонишлари қийин. Қизнинг ўзи терговчиларга: “Мени оқ “Нексия” машинасига катта ёшдаги бир киши алдаб миндириб, овлоқ жойга олиб бориб алоқа қилган”, деяпти. Яна уч-тўрт одам ҳам бўлган, деб айтаяпти”, деди Ш. Х.

Бу воқеани жойида мустақил ўрганган Косондаги Озодлик манбасининг айтишича: “Маҳалла ҳам, мактаб ўқитувчилари ҳам қизнинг ҳомиладорлигини олти ойгача сезишмаган. Кейин қизнинг ҳомиладорлиги ошкор бўлгач, мактаб раҳбарияти бу воқеани жамоатчиликдан яширмоқчи бўлган ва яширин равишда қизнинг ҳомиласини олдириб ташламоқчи бўлган. Қизнинг уйига яширинча равишда гинеколог врачларни ҳам олиб келишган”.

Косон туман халқ таълими бўлими мудири Сойиб Довудов мустақил манбанинг бу иддаоларини рад этди.

“Қизнинг ҳомиладор эканини туғруқхонага олиб келинганида билдик. Мен у қизни бориб кўрдим. Басавлат қиз экан, шунинг учун ҳомиласи билинмаганига ажабланмаса ҳам бўлади. Туманимиздаги мактабларда тиббий кўрик ҳар йили апрель ойида ўтказилади. Қиз эса август-сентябрь ойларида ҳомиладор бўлиб қолган. Шунинг учун тиббиёт ходимлари ҳам билмаганлар ҳомиладорликни. Қизнинг ўзи мактабда аъло баҳоларга ўқиган, оиласидаги қийинчиликларга қарамай, мактабни қолдирган эмас. Айни пайтда бу воқеадан тегишли хулосаларни чиқараяпмиз. Соғлиқни сақлаш бошқармасига мактаблардаги тиббий кўрикни йилда бир марта эмас, ҳеч бўлмаганда икки марта ўтказиш таклифи билан муролжаат қилмоқчимиз”, - деди халқ таълими бошқармаси мудири Сойиб Довудов.

Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда балоғатга етмаган қизларни зўрлаш билан боғлиқ ҳолатлар тўғрисидаги хабарлар бот-бот пайдо бўлмоқда.

Масалан, 2019 йилнинг сентябрида Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани ҳуқуқ тартибот органлари 62 яшар химия ўқитувчисининг ўқувчи қизни бир ярим йил давомида мактаб ҳудудида мунтазам жинсий зўрлаб келгани юзасидан тергов олиб бораётгани хабар қилинган.

2019 йилнинг августида Қўшработда 82 яшар қария 9 яшар қизни зўрлаганликда гумон қилиниб, жиноят иши очилгани ҳақида маълум қилинганди.

2018 йилнинг ноябрида Жиззах вилоят, Фориш туманидаги мактаблардан бирининг 7-синф ўқувчиси ғайритабиий тарзда ҳомиладор бўлиб қолган ва вояга етмаган қизни ҳомиладор қилиб қўйишда унинг 24 яшар қўшниси гумонлангани тўғрисида хабар берилган..

2018 йилнинг сентябрида Хоразмда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилганликда гумонланаётган 43 ёшли эркакка қўлга олинганди.

XS
SM
MD
LG