Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:35

Стокҳолмдаги ҳужумда гумон қилинган икки тожикистонлик Сурия қамоғида экани хабар қилинди


Парвиз Саидраҳмонов Туркиянинг TRT TV хабарида кўриниш берди.
Парвиз Саидраҳмонов Туркиянинг TRT TV хабарида кўриниш берди.

Стокҳолмда 2017 йили одамлар ўлимига сабаб бўлган ҳужум уюштирганликда гумон қилинган икки тожикистонлик Суриядаги қамоқда ўтиргани хабар қилинди. Илгари улардан бир нафари ўлгани айтилган эди.

Иккаласига ҳам: 32 яшар Абу Довуд исмли Парвиз Саидраҳмонов ва Абу Усама Норакий деб ном олган Тожиддин Назаровга Россия ва Тожикистонда террорчилик айбловлари билан қидирув эълон қилинган.

Швеция прокурорлари айтишича, Саидраҳмонов билан Назаров ўзбекистонлик Раҳмат Оқиловнинг танишлари бўлган. Оқилов Стокҳолмда юк машинасида уюштирган ҳужуми оқибатида 5 киши ҳалок бўлгач, 2018 апрелида умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Оқилов суд жараёнида миниб қочилган юк машинасини Стокҳолм марказидаги пиёдалар кўчасида одамлар устига ҳайдаганини, 3 нафар швед, жумладан, 1 нафар 11 яшар қизалоқ ҳамда британиялик эркак ва бельгиялик аёлни бостириб ўлдирганини тан олган эди. Яна 10 киши яраланган эди.

2017 йилда Саидраҳмоновнинг ўлгани хабар қилинган эди. Аммо Туркиянинг TRT Haber TV канали Сурияда қўлга олинган ва ушбу мамлакат ҳукуматига қарашли қамоқда сақланаётган Ислом давлати (ИД) жангарилари орасида Саидраҳмоновни ҳам кўрсатди.

Хабарга кўра, Саидраҳмонов айни пайтда Африн шаҳридаги қамоқда ўтирибди.

Тожикистон ҳукумати вакили “Озодлик” радиосига исмини ошкор қилмаслик шарти билан Душанбедаги ҳокимият идоралари “Туркия телевидениеси хабаридан воқиф экани”ни ва видеотасвирга тушиб қолган киши Саидраҳмонов эканини синглиси таниганини айтди.

Ҳукумат вакили яна Тожикистон ҳукумати Саидраҳмоновни Тожикистонга экстрадиция қилиш устида иш олиб бораётганини ҳам билдирди.

Бундан ташқари, “Озодлик” радиосининг Туркиядаги Сурияда қўлга олинган тожик миллатига мансуб ИД аъзолари билан алоқага чиқиб турган манбаси 18 декабрда Назаров ҳам ушланганини ва Дайр аз-Зўр шаҳридаги қамоқда эканини хабар қилди. Ушбу шаҳарни айни пайтда Сурия режими қўшинлари назорат қилиб турибди.

Тожикистон ҳокимият идоралари Назаровни ИДнинг мамлакатдаги энг хавфли ёлловчиси деб ҳисоблайди.

XS
SM
MD
LG