Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:50

Стокҳолмда одамларни машина билан бостирган Оқиловга нисбатан тергов якунланди


Стокҳолмда амалга оширилган терактда гумон қилинаëтган Раҳмат Оқилов.
Стокҳолмда амалга оширилган терактда гумон қилинаëтган Раҳмат Оқилов.

Бу ҳақда Рахмат Оқиловга нисбатан тергов жараёнида иштирок этган прокурор Ханс Ирман маълум қилди.

Стокҳолмда одамларни машина билан бостирган Оқиловга нисбатан тергов якунланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:28 0:00
Бевосита линк

Прокурор Ханс Ирман Швециядаги TV 4 телеканалига 18 декабрда берган интервьюсида, жорий йилнинг апрелида Стокҳолмда террор ҳаракатини амлга оширган Ўзбекистон ватандоши Раҳмат Оқиловга нисбатан тергов жараёни якунланганини айтди.

“Дастлабки тергов якунланди ва материаллар адвокатга тақдим этилди. Лекин суд таъқибини бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинмади”, деди прокурор Ханс Ирман.

Унга кўра, Раҳмат Оқиловга нисбатан суд жараёни 2018 йилнинг февраль ойида бошланиши кутилмоқда.

Оқилов 2017 йилнинг 7 апрелида Стокҳолм марказидаги Дроттнинггатан кўчасида юк машинасини пиёдалар устига ҳайдаши оқибатида 11 яшар бир қизалоқ дохил 5 одам ҳалок бўлган, 14 киши жароҳатланган эди.

Тергов материалларига кўра, Оқилов ўғирланган машинада 550 метр масофани босиб ўтган ҳамда Åhlens савдо марказига бориб урилган. Оқилов машинани ўғирлаганида ҳайдовчи машинадан юкларни тушираётган бўлган. Терговнинг билдиришича, ҳайдовчи Оқиловни тўхтатмоқчи бўлган, аммо унинг ҳаракатлари самарасиз якунланган. Оқиловнинг мазкур ҳаракати террор сифатида баҳоланган. 39 ёшли Раҳмат Оқилов ўша куни қўлга олинган эди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 14 апрелда ўтган матбуот анжуманида Оқилов 2014 йил Ўзбекистонни тарк этиб, Швецияга кетанини айтган эди. Комилов махсус хизматлардан олинган маълумотга таяниб, Оқилов Швецияда “Ислом давлати” радикал гуруҳи ёллаганини ҳам билдирган.

Швециядаги Expressen нашри ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ўз манбасига таяниб Раҳмат Оқилов тергов пайтида Стокҳолмдаги ҳужумни содир этиш буйруғини “Ислом давлати” гуруҳидан олганини айтган.

Expressen нашрининг полициядаги манбасига таяниб хабар беришича, ​“Оқилов тергов пайтида ўзига билдирилган айбловни тан олган ва “қилган ишидан мамнун экани”ни, “кофирларга қарши ҳужум қилиб, ўз мақсадига етишгани”ни айтган”.

2016 йилдан бери Стокҳолмдан ташқари Европанинг бир неча шаҳрида, жумладан, Барселона, Лондон, Берлин ва Ниццада автобиллар ёрдамида террор ҳужумлари амалга оширилди.

XS
SM
MD
LG