Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:08

Таниқли қорасувлик имом Рашод Камолов қамоқдан озод этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)


Рашод Камолов суд жараёнида.
Рашод Камолов суд жараёнида.

Бишкек шаҳар суди қарори билан 27 август куни қамоқдан озод этилган Рашод Камолов 28 август куни 18.00ларда Ўш вилояти Қорасув шаҳридаги уйига келди. Қорасувда уни бир неча юз одам кутиб олди.

Адвокат Ҳусанбой Солиевнинг айтишича, Камолов тўла озодликка чиқишига яна етти ой муддат қолган эди. Суд ҳукми билан Камолов қолган муддатни уй қамоғида ўтайди.

43 ёшли Рашод Камолов 2015 йилнинг 9 февраль куни уйидан олиб кетилган ва Қирғизистон Жиноят кодексининг 314-моддаси (экстремистик ташкилот тузиш) ва 315-модда (Экстремистик материалларни тайёрлаш)да айбланиб, 2015 йилнинг ноябрида Ўш вилоят суди томонидан 10 йилга ҳукм қилинган.

Кейинроқ апелляция суди унинг жазо муддатини қисқартирган эди. Камолов адвокати Хусанбой Солиевга кўра, унга нисбатан 2015 йилда чиқарилган 10 йиллик ҳукм, 2019 йилда кучга кирган янги Жиноий Кодекс асосида 8 йилга туширилган.

Камолов 8 йиллик қамоқ жазосининг 6 йилдан кўпроғини қамоқда ўтказган. Қонунга асосан, унинг тергов изоляторларида ўтирган ҳар бир куни икки кунга ҳисобланиб, унинг яна 7 ойлик қамоқ муддати қолган эди.

Бишкек шаҳар суди унинг қолган 7 ой муддатини шартли қамоқ жазосига ўзгартирган.

Айтиш жоизки, Рашод Камолов ва унинг марҳум отаси, дин олими Муҳаммадрафиқ Камолов номи 2020 йили Ўзбекистонда тайёрлаш, тарқатиш ва ҳориждан олиб келиниши таъқиқланган диний материаллар ва сайтлар рўйхатига киритилган.

Қолаверса, Рашод Камоловнинг илк суд жараёнларида Ўзбекистон қамоқҳоналарида жазо муддатини ўтаётган икки маҳбуснинг Рашод Камоловга қарши берган кўрсатмаси ҳам далил сифатида фойдаланилган эди.

XS
SM
MD
LG