Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:39

Намангандаги "Афсоналар водийси" паркида 18 ёшли қиз аттракционда ўлди


"Афсоналар водийси" парки сайтидан олинган сурат.
"Афсоналар водийси" парки сайтидан олинган сурат.

Наманган шаҳридаги "Афсоналар водийси" паркида 18 ёшли қиз янги ўрнатилган аттракционда ҳалок бўлди.

Гувоҳларнинг Озодликка айтишича, паркда назоратчи бўлиб ишлаган Эля Холиқова 30 сентябрь куни янги ўрнатилган "Spin block" аттракционида тест синови ўтказилаётган вақтда ҳалокатга учраган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабарида ҳалокат қизнинг эхтиётсизлиги туфайли юз бергани айтилган.

"Синов тариқасида ҳаракатлантирилаётган аттракционга рухсатсиз чиқиб, ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида ушбу аттракционнинг темир труба қисмига урилиши натижасида олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган", - дейилади Бош прокуратура билдирувида.

"Афсоналар водийси" боғининг Озодлик суҳбатлашган бир неча ходими Эля Холиқованинг қандай ҳалок бўлгани ҳақдаги саволлардан ўзларини олиб қочди.

"Афсоналар водийси" парки ходимларидан бири эса 3 октябрь куни Озодлик билан суҳбатда қизнинг ўлимини "бахтсиз ҳодиса" дер экан, бунга унинг ўзи сабабчи бўлганини айтди:

- Бахтсиз ҳодиса бўлди-да. Синаб кўрилаётган качеляга рухсат берилмаса ҳам ўтириб олди.

2001 йилда туғилган Эля Холиқова "Наманган Истиқлол боғи" МЧЖга қарашли бўлган кўнгилочар боғида 1 августдан бери назоратчи бўлиб ишлаб келган.

Ҳозирда унинг ўлими юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бораётганини маълум қилди.

Наманган шаҳридаги "Афсона" истироҳат боғида Марказий Осиёдаги энг катта аттракционлардан бири деб таърифланган "Афсоналар водийси" шу йил ёзида ишга туширилган эди.

Наманган шаҳар ҳокимлиги расмийлари "Афсоналар водийси" парки ҳокимиятга қарашли эмаслиги, ҳусусий эканини айтиш билан чекланди.

Ўзбекистон истироҳат боғларида Жиззахдаги каби фожиалар юз бериб туради.

Шу йилнинг июн ойида Жиззахдаги истироҳат боғида аттракцион тутқичи синиб кетиши оқибатида 20 ёшли қиз ҳалок бўлган эди.

Аттракцион тутқичи синиб кетиши оқибатида 20 ёшли қиз ҳалок бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:55 0:00

Шу йилнинг март ойида эса Андижондаги истироҳат боғида ўспирин йигит арғимчоқда учаётиб йиқилиб ўлган эди.

Ўтган йилнинг май ойида 11 ёшли бола Тошкентнинг "Анҳор-Локомотив" кўнгилочар боғидаги "Осмонўпар" аттракционида учаётганида, ҳушини йўқотиб, ўлган эди.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси маҳаллий ҳокимиятлар, Фавқулодда вазиятлар, Маданият вазирликлари, Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси, «Ўзэнергоинспекция» билан биргаликда ҳудудлардаги мавжуд 129 та маданият ва истироҳат боғи ҳамда аҳоли дам олиш масканларидаги жами 1 минг 845 та аттракцион кўздан кечирилди ва уларнинг хавфсиз фойдаланиш талабларига риоя этиши ўрганиб чиқилди. 20 август куни ўтказилган матбуот анжуманида текширув натижалари ҳақида маълумотлар берилди, деб хабар қилган эди ЎзА.ахборот агентлиги.

Ишчи гуруҳлари аттракционларнинг 1292 тасида техник паспорти мавжуд эмаслигини аниқлади. 1106 тасида аттракционларни кунлик техник кўрикдан ўтказиш журнали йўқ. 928 аттракционда ишлатиш ва ўрнатиш бўйича йўриқномалар мавжуд эмас. Аттракционларга бириктирилган ходимларнинг 1 минг 258 нафарида ўқиганлик тўғрисидаги махсус гувоҳномалар йўқ ва улар техникадан фойдаланиш тартиб қоидаларини мутлақо билмайди.

695 аттракционда жавобгар шахс тайинланмаган бўлса, 931 тасида оператор ва жавобгар шахсларнинг лавозим йўриқномалари ишлаб чиқилмаган. 854 та аттракционда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти мавжуд эмас.

  • 28 июнь куни Жиззах шаҳридаги "Истиқлол" болалар истироҳат боғида аттракцион тутқичи синиб кетиши оқибатида 20 яшар қиз ҳалок бўлгани тўғрисида Озодлик хабар қилган эди.
  • Шунга ўхшаш бошқа ҳодисалар тўғрисида ҳам Озодлик ўз вақтида хабар берган.
XS
SM
MD
LG