Линклар

Шошилинч хабар
16 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:27

Фарғонада оломон икки кишини "ўғриликда" айблаб, бўйнига арқон солиб судради (ВИДЕО)


Битта воқеанинг Озодликка келган учта видеотасвиридан бирида оломоннинг калтаги зарби, ҳақорат ва таҳдидлардан даҳшатга тушиб, дир-дир қалтираётган эркакларни оёғи ва бўйнидан арқон боғлаб судраётганини кўриш мумкин.
Битта воқеанинг Озодликка келган учта видеотасвиридан бирида оломоннинг калтаги зарби, ҳақорат ва таҳдидлардан даҳшатга тушиб, дир-дир қалтираётган эркакларни оёғи ва бўйнидан арқон боғлаб судраётганини кўриш мумкин.

Оломон бўйни ва оёғи арқон билан боғланган икки эркакни аёвсиз калтакламоқда. Овозлардан калтакланаётган эркаклар ўғрилик қилгани тушунилади.

Озодликка келган видеоларда акс этган бу воқеанинг Фарғона вилоят, Данғара туман, Бешкапа қишлоғида шу ой бошида бўлганини бир неча манба ҳамда туман ИИБ ходими тасдиқлади.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Озодлик билан суҳбатда воқеани ўрганиб, кейин изоҳ беришини айтди.

Видеода акс этган воқеа гувоҳларидан бири А. Н.нинг Озодликка бундай деди:

- Данғарада Бешкапа деган қишлоқ бор. Ўша ерда олмазорни ёнида ховлилар бор. Мен шу ерга яқин жойда яшайман. Бу икки йигитни ўша ердаги олма боғида ушлашган. Булар Олтиқуш қишлоғидаги хонадонларга ўғриликка тушишган. Уй эгаси пайқаб қолган. Бақир-чақир бўлган. Ўғри пулни адёлга ўраб қочган. Тезда оломон йиғилиб ортидан қувган. ​Олмазорда ушлашган. Молига кўз олайтирганидан шу ерда яшовчилар жаҳл устида уларга жазо бераяпти.

Битта воқеанинг Озодликка келган учта видеотасвиридан бирида оломоннинг калтаги зарби, ҳақорат ва таҳдидлардан даҳшатга тушиб, дир-дир қалтираётган эркакларни оёғи ва бўйнидан арқон боғлаб судраётганини кўриш мумкин.

Бошқа видеода аҳоли вакилларидан бири эркакларни эшакка тескари миндириб сазойи қилиш кераклигини айтади.

Оломон ичидан "урманглар" деган овоз ҳам эшитилади.

Видеодаги шовқин орасидан тинимсиз ҳақоратлар, "ўлдириш керак буларни" деган овозлар эшитилади.

Бошқа бир видеода одамлар калтак зарбидан юзи шишиб, гандираклаб ётган эркакнинг устига сув сепиб уни хушига келтиришга уринаётгани кўринади.

Сазойи қилинган эркакларнинг кейинги тақдири Озодликка маълум эмас. Озодлик билан суҳбатда бўлган данғараликлар ўғриликда гумонлаб ушланганларни милиция қамоққа олганини айтди. Аммо, уларни вахшийларча калтаклаб, сазойи қилганларга қандай чора кўрилгани маълум эмас.

Фарғонада видеотасвирга тушган бу воқеа икки фуқарони калтаклаганлар ҳаракатлари Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси яъни "Қасддан баданга оғир шикаст етказиш" ва 110-модда - Муттасил равишда дўппослаш ёки бошқача ҳаракатлар билан қийнаш" тарзида малакаланиши мумкин.

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари воқеани ўрганиб, Озодликка кейин изоҳ беришини билдирди.

Данғара тумани Ички ишлар бўлими навбатчиси бу воқеадан хабарсиз эканини билдириш билан чекланди. Бироқ айни шу бўлимнинг бошқа бир ходими воқеа 1 октябрда Олтиқуш қишлоғида бўлганини айтди.

"Олтиқушда яшовчи фермер бир Камаз ҳосилини сотиб пулини ғамлаб қўйган экан. Бу иккилови тонг отар пайти уйнинг томидан тушиб пулни ўғирлашган. Пулни адёлга ўраб қочишаётганида бешкапаликлар ушлаб олиб урган".

  • Озодлик Ўзбекистонда ўғрилик, фоҳишалик ёки бесоқолбозликда ушланганлар сазойи қилингани ҳақда бундан аввал ҳам хабар берган.
  • Икки йил аввал Хоразм вилояти Урганч шаҳри дўконларидан бирида ўғриликда гумон қилинган қизнинг яланғоч қилиниб¸ калтаклангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди.
Урганч самосуд
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:38 0:00
"Самосуд" нимага кўпаймоқда?
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:50 0:00
  • 2014 йилда эса Қўқонда фарғоналик амакининг икки қизни фоҳишаликда гумонлаб, бойлаб қўйиб кетмон дастаси билан дўппослагани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди.
  • Озодлик билан суҳбатда бўлган экспертлар самосуд ёки сазойи қилиш холатлари қонун ишламайдиган мамлакатларда кўпайишини айтишади.
  • -Ўзбекистонда қонунлар ишламас экан одамлар ўзига ўзи суд, ўзига ўзи терговчи бўлиб кетиши мумкин, - деган эди Озодлик билан суҳбатда ўзбекистонлик адвокат Руҳиддин Комилов.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG