Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:01

Ўзбекистон чегарада қўлга олинган 13 даъватчини Қирғизистонга қайтарди


Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги огоҳлантирувчи лавҳа.
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги огоҳлантирувчи лавҳа.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида 19 февраль куни ўзбек чегарачилари қўлга олган 13 нафар қирғизистонлик шу куниёқ ватанига қайтарилди.

Қирғизистон чегара ҳизмати матбуот котиби Гулмира Борубаева Ўзбекистон чегарачилари уларни Боткен вилоят, Қадамжой тумани билан чегарадош ҳудудда қўлга олганини билдирди.

Қирғизистон чегара хизматининг билдиришича, қўлга олинган қирғизистонликлар Қадамжой туманига Талас вилоятидан диний даъват учун келганлардир. Улар адашиб Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетгани айтилмоқда.

Бу ҳақда Озодликка Қирғизистон чегара ҳизмати матбуот котиби Гулмира Борубаева билдирди.

- 19 февраль куни Ўзбекистон томони Қирғизистонга Ўзбекистон ҳудудида қўлга олинган Қирғизистон фуқароларини қайтариб берди. 19 февраль куни Ўзбекистон чегарачилари Боткен вилоятининг Қадамжой туманида чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун Ўзбекистон чегарачилари 13 нафар Қирғизистон фуқаросини қўлга олган эди. Улар беҳосдан Қирғизистон ҳудудидан Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетган. Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара хизмати вакилларининг музокаралари натижасида Қирғизистоннинг 13 фуқароси бугун қирғиз томонга ўтказиб берилди.

Қирғизистон чегара ҳизмати матбуот котибига кўра, қайтарилган 13 одам ҳозир чегара заставасида ва уларнинг шахсини аниқлаш, керакли ҳужжатларни тузиш ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шундан сўнг улар суриштирув ишлари олиб бориш учун милицияга ўтказиб берилиши мумкин.

13 нафар қирғизистонликни ўзбек чегарачилари қўлга олгани ҳақида 19 февраль куни эрталаб маҳаллий аҳоли қирғиз матбуотига маълум қилганди. Ҳодиса 19 февраль куни эрталаб Ўзбекистон билан чегарадош бўлган Чекелик қишлоғида содир бўлган.

Давлат чегара хизматининг ҳудудий бошқармаси вакилларига кўра, қўлга олинган қирғизистонликлар Қадамжой туманига Талас вилоятидан диний даъват учун келган.

Икки давлат ўртасидаги чегара узунлиги 1378 километрни ташкил этади. Президент Мирзиёев давлат ташрфи билан 2017 йил 5 сентябрда Бишкекка борганида мазкур чегаранинг 1170 километри, яъни 85 фоизи аниқланиб бўлингани тўғрисидаги ҳужжат имзоланган эди.

Икки давлат ўртасидаги чегаранинг аниқланмаган 15 фоизли қисмида чегара тўсиқлари мавжуд эмас. Бунинг ортидан чегаранинг бу қисмида у ёки бу давлат ҳудудига адашиб ўтиб кетиш ҳолатлари учраб туради.

Масалан, 6 январь куни Ўзбекистоннинг Наманган ҳамда Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятлари ўртасидаги давлат чегарасининг хатланмаган участкасида қирғизистонликларнинг қўй-эчкилари чегаранинг аниқланмаган участкасига ўтиб кетганидан сўнг ўзбек чегарачилари уларни Ўзбекистонга ҳайдаб кетган. Бунинг натижасида қирғиз фуқаролари ва ўзбек чегарачилари ўртасида жанжал чиққан ва ўзбек чегарачилари осмонга қарата икки марта огоҳлантирувчи ўқ узган. Ҳеч ким жабрланмаган.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG