Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:45

Зайниддин Асқаровнинг қамоқдан ўлиги чиқди


Зайниддин Асқаров 1999 йилги Тошкент портлашларининг асосий айбдорларидан бири сифатида судланган эди.
Зайниддин Асқаров 1999 йилги Тошкент портлашларининг асосий айбдорларидан бири сифатида судланган эди.

1999 йилги Тошкент портлашлари учун Ўзбекистон ҳукуматини айблаб¸ бу портлашларнинг диний ва дунëвий мухолифатни ëмон отлиққа чиқариш учун амалга оширилганини таъкидлаган маҳбус Зайниддин Асқаровнинг жасади ими-жимида дафн этилган.



1999 йил Тошкент портлашларидан кейин қамоққа олинган ва қамоқдан туриб портлашлар ҳукуматнинг ўз фитнаси¸ дея баëнот берган Зайниддин Асқаровнинг қамоқхонадан жасади чиқди.

Ўзбекистондаги манбанинг айтишига кўра¸ Асқаровнинг жасади ноябр бошида олиб келинган ва яқинларидан шов –шувсиз дафн қилиш талаб қилинган.

Асқаров ўлимини тасдиқлаган яна бир манбага кўра олти ой муқаддам Асқаров қамоқхонадан хабар чиқариб¸ ўзининг қийноққа солинаëтганини билдирган.

Ўзбекистон исломий ҳаракатининг етакчиларидан экани айтилган¸ 1971 йил Наманганда туғилган Зайниддин Асқаров 1999 йил мартидан бери 10 йиллик қамоқ жазосини ўтаëтган ва бу муддат тугаб унинг озодликка чиқиши кутилаëтган эди.

Асқаров аввалига Ўзбекистон телеканалида портлашларни мухолифат уюштирди деб кўрсатма берган ва бу баëнотдан тўрт йил ўтиб 2003 йилда бу портлашларни ҳукумат уюштирди деб Озодлик ва бошқа хорижий радиоларга интервю берган эди.

- Сизларнинг радиостанциянглар орқали аввало "Эрк" партиясининг раҳбари Муҳаммад Солиҳдан кечирим сўрайманки, ўша вақтда унга туҳмат қилганмиз, ҳақиқатдан мажбуран туҳмат қилганмиз ва Тоҳир Йўлдошевларнинг қилмаган ишларини қилди деб айтганмиз. Ўзимиз Ўзбекистон халқининг олдида гуноҳкормизки, чиқиб 16 феврални баъзи бир нарсаларига алданиб қолиб, бу золим диктатор, кофирларнинг ваъдасига алданиб қолиб, рол ўйнаб, мусулмонларнинг обрўсига путур етказганимиз учун бутун Ўзбекистон халқидан биз кечирим сўраймиз.

Муҳаммад Солиҳнинг - Аллоҳга қасам ичиб айтаман бу гапимни дунё-ю охиратда - умуман террористларга, террорга алоқаси йўқ ҳеч қанақа. Умуман алоқаси йўқ. Ман демократ эмасман, у одамни яхши кўриш, ёмон кўриш мақсадим ҳам йўқ. Холисона баҳо беришда ҳеч қанақа алоқаси йўқ. Бу бизнинг сиёсий кўрлигимиз, ишонувчанлигимиз, Зокир Алматовнинг берган ваъдаларига ишонганлигимизнинг натижаси холос.

Бу гапдан кейин бизни отворса, биз шаҳид бўлиб кетаверамиз. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳимоя килса, яхши¸ тураверамиз. Лекин бизни биров ҳимоя қилиш-қилмаслиги бу гапни айтишимиздан тўсиб қўймайди¸ деган эди МХХ ҳибсхонасида Озодлик ва БиБиСи мухбирларига баëнот берган Асқаров.

Зайниддин Асқаровнинг бундан бир йил олдин Қаршидаги қизил зона қамоқхонасида жазо ўтаган¸ аммо унинг жасади айнан қайси қамоқхонадан чиқарилгани ҳозирча номаълум.

Зайниддин Асқаровнинг 2003 йил 26 ноябр куни Тошкент марказидаги МХХ биноси ертўласида Озодлик¸ БиБиСи ва Америка овози мухбирлари билан ўтказган суҳбатнинг тўлиқ аудио варианти билан танишишингиз мумкин. Бу аудиоëзув Озодлик архивидан олинди.







XS
SM
MD
LG