Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:43

Термиз туман ҳокими ҳибсга олинди


Ўтган ҳафта Сурхондарë вилоят прокутарураси ходимлари томонидан ҳибсга олинган Термиз туман ҳокими Шоймамат Шерқобилов давлат ерларини ғайриқонуний сотишда айбланмоқда.

Термиз туман ҳокими 50 ёшли Шоймамат Шерқобилов 8 июн куни кечқурун ҳибсга олинган.

Бу ҳақда хабар қилган Озодлик манбасига кўра, собиқ ҳоким бир ҳафтадан бери қидирувда бўлган:

- Ҳоким Шерқобилов розискда эди. Ўтган ҳафтада қамоққа олинди. Бу ҳоким 60-70 кишига ер сотган. Буларни кампанияси жуда катта, уч-тўрт киши булар, дейди Озодлик манбаси.

Манбага кўра, ер олди-сотдисида ҳоким ва харидор ўртасида турган шахслар ҳибсга олингандан сўнг, Шерқобилов қочиб кетган¸ аммо кўп ўтмай ҳибсга олинган:

- Қамоққа олинган одамлардан бири ҳокимга қарши кўрсатма берган. Ҳоким бундан хабар топиб қочиб кетган эди. У одамнинг исми Қўшбоқ, Намуна жамоа хўжалигидаги маҳалла оқсоқолларидан бири. Ҳоким билан ер сотиб оладиган одамлар ўртасидаги воситачи бўлган. Ҳозир бошқа жиноий ишлар ҳам очилиб кетган, ҳоким қайси бир фермерларни ерини тортиб олган, дўконлар учун ер сотган, деган маълумотлар бор.

Шерқобилов бизда уч йил ишлади. Уч йилда йиққанини йиғиб олди. Энди ўзингиз биласиз, бизда ҳокимлар йиғиб олиш учун мансабга келади. Битта ҳоким бир йилда тахминан 400 миллион сўм ғайриқонуний доход қилиши мумкин, дейди Озодлик манбаси.

Термиз тумани ҳокимлигининг ўзини таништирмаган ходими ҳам Шоймамат Шерқобиловнинг ҳибсга олинганини тасдиқлади. Унинг айтишича, ўтган ҳафтанинг 8 июнидан 9 июнига ўтар кечаси ҳоким вилоят прокуратураси ходимлари томонидан қамоққа олинган.

Сўнгги пайтда Ўзбекистонда туман ва шаҳар ҳокимларининг кетма-кет ҳибсга олиниши кузатилмоқда.

Июн ойининг бошида Бухоро шаҳри ҳокими Ҳайит Комилов иқтисодий жиноятларда айбланиб қамоққа олинган эди.

2 июн куни ҳибсга олинган Шаҳрисабз тумани ҳокими Ўктам Хидиров, номаълум сабабларга кўра тергов изоляторида вафот этди.

Шу йилнинг апрел ойида эса Жиззах тумани ҳокими, Ўзбекистон Олий Мажлисининг собиқ сенатори Маҳмуд Холбўтаев Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олиниб, устидан жиноий иш қўзғатилди

2012 йилнинг январ ойида Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Кенжа Жўраев коррупция билан боғлиқ жиноятларда айбланиб қамоққа олинган эди.
XS
SM
MD
LG