Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:34

МТС хизмат кўрсатишни тўхтатди (Узилиш хроникаси)


Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги буйруғига асосан 17 июл куни соат 18 дан бошлаб “Ўздунробита” лицензияси 10 кунга бекор қилинди.

Соат 18:00. МТС ўз фаолиятини айтилган вақтда тўхтатди. Соат кечки 6:00да МТС ўчди.

Бу Ўзбекистон тарихидаги энг катта мобил алоқаси узилиши бўлди. Минглаб одамлар вақтинча мобил алоқасиз қолди.


Соат 17:55 Тошкентдаги Шевченко кўчасидаги Perfectum Mobile бош офиси олдида ҳам навбат кўплиги айтилмоқда.

Соат 17:50. Тошкентлик манбага кўра, Ucell нинг Олой бозори ёнидаги офисида ҳам тумонат одам. Узундан-узоқ навбат.

Соат 17:45. Тошкентдан келган хабарга кўра, кечги соат 5:30 да МТС абонетлари компания 10 кунга ўз фаолиятини тўхтатаётгани ҳақида огоҳлантириш СМСи олган. Унда МТС ўз мижозларидан кечирим ҳам сўраган.

Соат 17:30. МТС роппа-роса ярим соатдан кейин ўчади.

Соат 17:25. Ўзбекистон Футбол Федарациясининг матбуот котиби Санжар Ризаев Twitterдаги саҳифасида МТС фаолиятини вақтинча тўхтатаётгани учун "Мобил алоқасиз 10 кун" акциясини бошлаши ҳақида хабар қилди: “Менда янги ун кунлик бошланяпти. 'Мобил алокасиз 10 кун' янги хайрия тадбири. Менинг урнимга Билайн ва Юселлдан бошка одам номер олсин”

Соат 17:09. Twitter даги хабардан: "Барибир МТСга содиқ қоламан. Ишлашни бошлаган куни яна МТСга қайтаман"

Соат 17:00. МТС роппа-роса 1 соатдан кейин ўчади.

Соат 16:58. Ucell мобил оператори эгаси ҳисобланган Швециянинг TeliaSonera ширкати вице президенти Сисилия Эдстром, Озодлик билан суҳбатда, Ўзбекистондаги шўъба корхона янги мижозлар миллионларни ташкил қилган тақдирда ҳам бемалол хизмат кўрсата олишини билдирди.

Соат 16:52. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори ўринбосари Шуҳрат Атамуҳамедов, Озодлик билан суҳбатда, "МТСдан лицензия тортиб олингани” ҳақидаги гап-сўзларни асоссиз деб ҳисоблашини айтди.

Соат 16:46. Beeline 17 июлдан бошлаб, тизимда босимни камайтириш мақсадида абонентларнинг минимал тўлов миқдори 2000 сўмни ташкил қилиши ҳақида хабар қилди.

Соат 16:43. “MTS-O‘zbekiston” юзага келган ноқулай вазият учун абонентлардан узр сўради.

Соат 16:34. Beeline 3 ой давомида ишлатилмаган сим-карталарни қайта улаш пайти фақат ҳисобни тўлдириб, ишга тушириш мумкинлигини маълум қилди.


Beeline компаниясининг Тошкент шаҳридаги бош офиси олдидаги навбат. (Сурат kun.uz сайтидан олинди)
Beeline компаниясининг Тошкент шаҳридаги бош офиси олдидаги навбат. (Сурат kun.uz сайтидан олинди)

Соат 16:30. Бугун Beeline ва Ucell Facebookдаги саҳифалари орқали ўзларини ҳар доимгига нисбатан кенгроқ реклама қилишаяпти.

Соат 16:26. Тошкентлик манбанинг айтишича, “Beeline” компаниясининг Тошкент шаҳар ҳокимлиги биноси яқинида жойлашган бош офиси олдида тумонат одам йиғилган. Офис олдидаги кўча милиция томонидан тўсиб қўйилган. Ҳатто бинодан ташқарида ҳам “Beeline” ходимлари стол қўйиб, мижозларга хизмат кўрсатмоқда.

Соат 16:19. МТС компанияси Facebookдаги саҳифаси орқали хабар қилишича, мижозлар томонидан тўланган маблағлар, сотиб олинган Интернет пакетларнинг барчаси мижоз ҳисобида сақланади.

Соат 16:10. МТСнинг расмий сайти www.mts.uz ишламаётгани вақтинчалик техник муаммо экани айтилганди. Бироқ сайт ҳануз ишламаяпти.

Соат 16:00 Facebook даги хабар: "Ehhh MTS, MTS, nimalar qilib qo'yding, qadrdonim MTS? 10 kun sensiz qanday yashaymiz? Raqiblaring bayramni boshlavorganmish allaqachon :) MTSjon, vaqtida toza ishlaganingda bu g'alvalar yo'q edi. Yo sengayam kimnidir ko'zi tikdimikin?!"

МТСнинг расмий сайти ишламаяпти. Лекин Facebookдаги саҳифаси фаолият кўрсатмоқда.
МТСнинг расмий сайти ишламаяпти. Лекин Facebookдаги саҳифаси фаолият кўрсатмоқда.

Соат 15:55. Twitter даги хабардан: “Beeline ва Ucell дилерлари олдинлари бепулга берилган рақамларни 10 минг сўмгача сотаяпти”

Соат 15:40. 17 июлдан бошлаб, Beeline Ўзбекистон бўйлаб ўз офислари соат 22:00 га қадар ишлашини эълон қилди.

Соат 15:35. МТСга олдиндан катта миқдорда пул ўтказиб қўйган абонентлар 10 кундан кейин компания яна ўз фаолиятини йўлга қўйишига катта умид қилмоқда. Facebook даги хабар: "Шанба куни 80 долларлик пул тўлагандим. Агар 10 кундан кейин очилмаса пулимни қайтиб беришар деган умиддаман"

Соат 15:30. МТСдан Интернет пакет сотиб олган абонентлар мегабайтларни тугатиш билан овора. Twitterдаги хабардан: "Соат 6 гача вақтим бор. Интернетдан чиқмаяпман. Пулим куйгунча, вақтим куйсин деяпман"

Соат 15:25. МТС ўз фаолиятини тўхтатаётгани Twitter ва Facebook ижтимоий тармоқларида кенг муҳокама қилинаяпти. Facebook даги муҳокамадан: "Ўзбекистон ҳукумати бу қарори билан 10 милллионлик аҳолининг истемолчилик ҳуқуқларини паймол қилаяпти"

Тошкентдаги Beeline офисларидан бири олдидаги навбат.
Тошкентдаги Beeline офисларидан бири олдидаги навбат.

Соат 15:05. МТСдаги “Энг яхши рақам”ларни қиммат нархга сотиб олган абонентлар энди нима қилишини билмай ҳайрон. Фарғоналик Валижонга кўра, ҳатто бу каби “крутой” рақамларни 500-1000-2000 долларга олганлар ҳам бор. "Улар ҳозир бошини ушлаб ўтирибди. Фақат 5 талик ёки фақат 4 талик яъни бир хилдаги рақамлардан иборат номер жуда қиммат. Бундай номер олганлар энди нима қилишини билмаяпти", дейди Валижон.

Соат 14:58. Шўрчилик Юсуф аканинг айтишича, сурхондарёликлар МТС ўз фаолиятини вақтинча тўхтатаётгани ҳақида огоҳлантирилмаган. "МТС ўчади деб Тошкентдагилар айтишди. Сурхондарëда ҳеч ким огоҳлантирилмаган лекин. Шерзод деган ўртоғим Тошкентдан телефон қилди. “Ўчар экан”, деди. Ишонмадим. Компанияда ишлайдиган Олга деган танишимиз бор эди. Ўшанга телефон қилсак, у Тошкентда офисда ишлайди, у ҳам тасдиқлади. “Нима бўлади? Мегафон келади дейишаяпти. Шу тўғрими?” деб сўрасак, “Биз ўзимиз ҳам билмаймиз” дейди. Сурхондарëнинг на оператори, на сотрудниклари жавоб берди. Ҳеч ким огоҳлантирилмаган", дейди шўрчилик Юсуф ака.

Тошкентдаги Ucell офисларидан бирида соат 12гача 252 мизожга хизмат кўрсатилгани акс еттирувчи сурат.
Тошкентдаги Ucell офисларидан бирида соат 12гача 252 мизожга хизмат кўрсатилгани акс еттирувчи сурат.


Соат 14:50. Тошкентдан олинган маълумот: Ucell офисларида, paynetларда умуман номер қолмаган дейишаяпти. "Очеред", ура ур, ола ол бўлиб ëтибди дейишди. Асосан Ucellга ëпишаяпти экан Тошкентда, дейди Ҳаким ака.

Соат 14:48. МТС компаниясида бўлган кўпчилик ёшлар катта миқдордаги маблағга Интернет пакетлар сотиб олган. Тошкентлик Юсуфжонга кўра, кечагина 20 АҚШ долларига Интернет пакет сотиб олган ва бугун боши қотиб қолган.

Соат 14:45. Вилоятлардаги аҳоли Ucell ëки Beeline дан бирини танлаяпти. Фарғоналик Валижон: Бошқа компаниядан сим карта оламиз энди. Бошқа иложи йўқ. Кўрамиз энди, ë Ucell ëки Beeline оламиз. Бизда фақат ўша иккита компания. Яна иккита компания бор, Perfectum билан Uzmobile уларники бошқача. Сим картада ишламайди улар. Уларники цифровой.

Соат 14:43. Фарғонадан олинган хабарга кўра, ҳатто МТС компанияси ходимлари ҳам Ucell компаниясига ўтиб кетаяпти.

Соат 14:40. МТС нинг расмий сайти бутунлай ёпилди. Айни пайтда МТС компаниясининг Facebookдаги саҳифаси фаолият кўрсатмоқда.

МТС-Ўзбекистон ўзининг Facebook даги саҳифасида МТС нинг барча хизматлари вақтинча тўхтатилишини эълон қилиб, абонентлар ўз рақамлари ҳамда ҳисобидаги пулларни йўқотмаслигини таъкидламоқда.
Компания жорий муаммони ҳал этиш бўйича барча имкониятларни ишга солаётганини ҳам айтган.



Соат 14:37. МТС компаниясининг Лабзакдаги офиси бутунлай ёпилгани хабар қилинди.

Соат 14:35. Тошкентликлар МТС тўхташи ҳақида компаниядан СМС олишди. Бироқ вилоятлардаги МТСга уланган аҳоли умуман огоҳлантирилмаганидан шикоят қилмоқда.

Тошкентликлар МТС фаолиятини тўхтатиши ҳақида компаниядан айни кўринишда СМС олишди.
Тошкентликлар МТС фаолиятини тўхтатиши ҳақида компаниядан айни кўринишда СМС олишди.


Соат 14:30. Тошкентдаги Ucell офислари олдида одамлар тирбанд, узунқатор навбатлар кузатилмоқда. Тошкентдаги манбаларга кўра, МТС ўчиши ҳақидаги хабар пайдо бўлиши билан аҳоли мобил компанияларини ўзгартириш ҳаракатига тушиб қолган ва кўпчилик Ucell ни маъқул кўрмоқда.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:21 0:00
Бевосита линк


************************************************************************************************

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги 17 июл куни “Ўздунробита” ширкатининг 2004 йил 28 июл куни уяли алоқа хизмати кўрсатиш учун берилган лицензиясини 10 кунлик муддатга бекор қилди.

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги матбуот хизмати тарқатган маълумотда айтилишича, буйруқ бугун соат 18.00 да кучга киради. Бу эса МТС савдо белгиси остида фаолият кўрсатувчи “Ўздунробита” ширкатига уланган уяли алоқа абонентлари телефонлари хизмат доирасидан ташқарида бўлишини англатади.

МТС ширкати матбуот хизмати Озодликка бу қарор нимани англатишини изоҳлай олмаслигини таъкидлади. "10 миллионга яқин абонент уяли телефони ўчириб қўйиладими", деган саволга МТС расмийси "ҳозирча билмаймиз, бу масалани аниқлаштиришга ҳаракат қиляпмиз", дея жавоб берди.

Бундай қарор Ўзбекистон Республикасининг “Айрим фаолият турларини лицензиялаштириш” тўғрисидаги қонунининг 22 – моддасига асосан қабул қилинган. Яъни “Ўздунробита” ширкатининг мунтазам тарзда назорат тузилмалари тавсияларига амал қилмагани иддао қилинаётир.

МТС-Ўзбекистон маркетинг департаменти абонентларни алоқа ўчирилиши ҳақда SMS орқали огоҳлантиришини билдирди. МТС-Ўзбекистон 9 миллион абонентга хизмат кўрсатади.

Бир неча ҳафта аввал Ўзбекистон Бош прокуратураси “Ўздунробита” ширкати раҳбариятига нисбатан жиноят ишларини очган ва ширкатнинг бир қатор раҳбарларини ҳибс қилган эди.

“Дастлабки текширув натижасида “Ўздунробита” ширкати 150 миллиард 779 миллион сўмдан кўпроқ солиқларни тўламагани, савдо юритиш қоидалари 832 миллион сўм миқдорида бузилгани ва 15,5 миллион доллар миқдоридаги хорижий валюта яшириб қолингани аниқланди”, дейилган Бош прокуратура баёнотида.

Бош прокуратура, шунингдек, “Ўздунробита” раҳбарияти солиқларни яшириб қолиш, жиноий йўллар билан топилган пулларни ювиш мақсадида оффшор ҳудудда жойлашган ҳисоб рақамига сохта шартнома асосида 15 миллион доллар миқдорида пул ўтказганини айтади. Сохта шартномада бу пулга конденсат блоклари сотиб олиниши қайд этилган. Бироқ терговчилар мазкур блокларнинг бозор нархи 87 минг доллардан ошмаслигини аниқлаган.

Ҳозирга келиб, Ўзбекистон прокуратураси ҳисоб-китобига кўра, жиноий гуруҳни ташкил этганликда гумонланаётган “Ўздунробита” ширкати раҳбарияти томонидан турли тўловлар асосида республика хазинасига 500 миллиард сўм зиён етказилган.

Бироқ МТС ширкатининг Москвадаги бош шўъбаси раҳбарияти Ўзбекистон Бош прокуратураси тўлалигича Россия ширкатига тегишли “Ўздунробита” менежерларини асоссиз тарзда ҳибсга олганидан норозилик билдирган эди.

Озодликнинг Ўзбекистондаги манбасидан олинган маълумотга кўра, Ўзбекистон Бош прокуратураси МТСга босимни давом эттириш мақсадида, ширкатга қарашли “Ўздунробита”нинг яна 20 га яқин ходимини ҳибсга олиш тўғрисида хавфсизлик хизмати органларига топшириқ берган.

МТСнинг Ўзбекистондаги шўъбаси ва унга қарашли барча филиалларда молиявий-хўжалик текшируви давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG