Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:10

OzodlikOnline: 24 йилдан бери Ўзбекистонда нега нормал банк тизими шаклланмади?


Ўзбекистонда пул устида ўтирадиган бойваччалар ҳам бу пулини қандай доллар қилишу¸ уни қандай четга олиб чиқишга кўпинча ҳайрон...
Ўзбекистонда пул устида ўтирадиган бойваччалар ҳам бу пулини қандай доллар қилишу¸ уни қандай четга олиб чиқишга кўпинча ҳайрон...

МХХ тарқатган видеохабарга кўра¸ яқинда Ўзбекистондан Қирғизистонга кунига 2-4 миллион АҚШ долларини нақд шаклда чиқариш билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинган. Тахминларга кўра¸ бу хорижга 2000 доллардан ошиқ нақд пул чиқара олмайдиган тадбиркорлар пулини эркин ҳудудга чиқарувчи бизнес тармоғининг бир бўлаги ва мамлакатда ўнлаб шундай гуруҳ ишламоқда. Постсовет аҳолиси банклар орқали пулини истаган ҳудудда истаган миқдорда олиш имконига эга бир даврда нега ўзбеклар ҳамон пул муомаласининг ибтидоий шаклини ишлатмоқда?

Ҳар хил даражадаги баландпарвоз баëнотларга қарамай¸ Ўзбекистон мустақилликдан бери замонавий банк тизими барпо қилмаган ëки қилишни истамаëтган кам сонли давлатлардан бири бўлиб қолмоқда.

Собиқ иттифоқ қолган дунë¸ айниқса Ғарб банк тизимларидан қандай изоляцияда яшаган бўлса¸ бугунги Ўзбекистон аҳолиси ҳам шунга яқин вазиятда яшаб¸ бизнес қилмоқда.

Мамлакатда мижозга аксар дунë учун нормал бўлган хизмат ва имтиëзларни таклиф этувчи бирор нуфузли хориж банки ишлаëтгани йўқ¸ Ўзбекистондаги давлат ва хусусий банклар эса¸ танқидчиларга кўра¸ аҳоли эмас¸ унинг тепасида ўтирган бир ҳовучлар учун хизмат қилади.

Ўзбекистонда бозор иқтисоди барпо этилгани иддао қилинаëтганига қарамай¸ оддий аҳоли ўз пулини истаган валютасида истаган банкига қўйиш¸ бу пулини истаган вақтида¸ истаган мамлакатида чиқариб олиш ҳаққига эга эмас.

OzodlikOnline: 24 йилдан бери Ўзбекистонда нега нормал банк тизими шаклланмади?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:55:01 0:00
Бевосита линк

Бу айниқса¸ мамлакатга яқин ва узоқ хориждан мол олиб келадиган кичик тадбиркорлар учун муттасил муаммо бўлиб қолмоқда.

Мамлакатда бир шахснинг ўзи билан нақд 2000 АҚШ долларидан ортиқ пул олиб чиқиши тақиқланган¸яна 3000 долларгача олиб чиқиш учун банкдан турли расмиятчилик талаб қилинадиган бир шароитда ҳафтасига хориждан мол олиб келувчи савдогарлар айланма хизмат кўрсатувчи гуруҳларга мурожаат қилишга мажбур.

Хориж валютасидаги пулнинг Ўзбекистондан олиб чиқилиши жараёнидан хабардор Озодлик манбасининг айтишича, одатда бундай йўлдан Хитой ёки Туркиядан товар олиб келиш билан шуғулланадиган ўзбекистонлик тадбиркорлар фойдаланади.

“Қирғизистон¸ Қозоғистон¸ ҳатто Тожикистонда валютани нақд ëки банк орқали ташқарига олиб чиқиш чекланмаган. Ўзбекистонда эса 2000 доллардан ортиқроқ пулни олиб чиқмоқчи бўлсангиз, махсус справка қилишингиз, рухсатнома олишингиз керак. Масалан, Хитойдан ёки Туркияда товар олиб келиб савдо қиладиганлар катта пул билан боришлари керак. Уни Ўзбекистондан аэропорт орқали олиб чиқишнинг умуман имкони йўқ. Карточка қилсангиз бўлади, лекин тадбиркорлар Ўзбекистон банкларига унча ишонмайди, чунки катта пулингиз борлигини кўрсатиб қўйсангиз, дарров тегишли идоралар назарига тушиб қоласиз. Шунинг учун ҳозир пулингизни Қирғизистон орқали олиб чиқиб берадиган гуруҳлар пайдо бўлган”, дейди Озодлик манбаси.

Тадбиркор таъкидича¸ бундай гуруҳлар Тошкент ва бошқа вилоятлардан тадбиркорларнинг пулларини тўплаб, чегарадан олиб ўтиб беради.

“Масалан, Абу Сахий транспорт компанияси Хитой ва Туркиядан Тошкентга олиб келиб берадиган товарлар учун ҳар бир тадбиркор бир боришда, ўртача, 50-100 минг АҚШ доллари олиб кетади. Миллион олиб кетадиган тадбиркорлар ҳам кўп. Хизмати учун олиб ўтилган пулдан 1,5 фоиз олишади, бу анча пул бўлади. Лекин улар гарантия беришмайди. Агар ушланиб қолса, тадбиркор куйиб қолаверади. Ҳеч кимга шикоят қила олмайди. Пул олиб ўтадиганлар жавобгарликни бўйнига олишади”, дейди Озодлик манбаси.

Озодликнинг бошқа манбасига кўра, Ўзбекистондан пулларни Европа мамлакатларига олиб бориб, банкларга жойлаштириб берадиган гуруҳлар ҳам бор, лекин уларнигн хизмат ҳаққи қимматроқ бўлади. “Пулингизни Европадаги банк ҳисоб рақамингизга тушириб бериш учун умумий сумманинг 15 фоизигача ҳақ тўлашга тайёр бўлишингиз керак”, дейди манба.

Сиз Ўзбекистондан ўз пулингизни хорижга олиб чиқиш муаммосига дуч келганмисиз? Бу муаммони қандай ҳал қилгансиз?

Сизнингча¸ Ўзбекистонда нормал банк тизими йўқлигининг асл сабаблари қаерда?

Ҳозирги иқтисодий сиëсат шароитида банк тизими фаолиятини ислоҳ қилиш мумкинми? Бунинг учун нималар қилиш керак¸ деб ўйлайсиз?

Сешанба¸ 10 март куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан 8 га қадар жонли суҳбатимизда шу ҳақда гаплашамиз.

XS
SM
MD
LG