Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:28

ШҲТ президентлари келди - Тошкент ички-ташқи чегарасини тўлиқ ёпди

Тошкент саммитнинг илк кунида:

- 23 июнь куни ШҲТ саммитига келган президентларни бир-бир қарши олган пойтахт марказида эрталабки соат 10дан автотранспорт, соат 13дан жамоат транспорти қатнови чекланди;

- аксар ташкилот ходимларига икки кунлик таътил берилди. Ҳокимият органлари, банк, шифохона, поликлиника ва маиший хизмат кўрсатиш ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг бир қисми ишга чиқди;

- шаҳар марказидаги умумий овқатланиш муассасалари, хусусий дўконлар ҳам ёпилди. Уларнинг эшикларида "икки кунлик таътил"га чиқилгани ҳақида эълонлар осилди;

- шаҳардаги бозорлар ҳаммаси аввалги режимда ишлади. Ҳатто, олий даражадаги меҳмонлар қолаётган марказга Олой бозори очиқ турди;

- кечга яқин пойтахтнинг марказий кўчаларида пиёдалар қатнови ҳам чекланди. Кўчаларда ИИВ ходимлари сони аввалгидан сезиларли равишда оширилди;

- куннинг биринчи ярмида шаҳарга Тошкент вилоятининг Қибрай, Чирчиқ ва Тўйтепа туманларидан кирувчи йўллар ёпилди, чиқиш йўллари очиқ қолди. Куннинг иккинчи ярмида эса кириш-чиқиш тўлиқ ёпилди;

- шунингдек, 20 июнь кунидан буён Ўзбекистоннинг Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистон билан чегаралари ёпиқлигича қолмоқда. Чегараларнинг 25 июндан очилиши айтилган.

18:12 22.6.2016

Тошкентлик ҳайдовчи: Одамлар машинасини қолдириб пиёда юрибди

Озодликка боғланган тошкентлик ҳайдовчи ШҲТ саммити боис Тошкентнинг марказий кўчалари ёпилгани, одамлар машиналарни қолдириб, пиёда юрганини айтди. Шаҳар марказида ишловчи ходимлар пул тўланмайдиган икки кунлик таътилга жўнатилган.

Тошкентлик ҳайдовчи пойтахт кўчаларида умуман машинада ҳаракат қилиб бўлмай қолганини айтди.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:27 0:00
Бевосита линк

ШҲТ саммити боис Тошкент кўчалари машиналардан тозаланмоқда.
ШҲТ саммити боис Тошкент кўчалари машиналардан тозаланмоқда.

17:54 22.6.2016

ШҲТ Саммити туфайли Тошкентда автомобиллар ҳаракати чекланди

Тошкентда ШҲТ саммити бўладиган 23-24 июнь кунлари Тошкентнинг марказий кўчаларида транспорт воситалари ҳаракатланиши вақтинча чекланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди. Вазирлик ҳаракатланиш чекланадиган кўчаларнинг номларини ҳам келтирган. http://mvd.uz/uz/#

15:16 22.6.2016

ШҲТ саммитини ёритиш учун 400дан зиёд журналист Тошкентга келди

15:01 22.6.2016

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG