Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:49

ШҲТ президентлари келди - Тошкент ички-ташқи чегарасини тўлиқ ёпди

Тошкент саммитнинг илк кунида:

- 23 июнь куни ШҲТ саммитига келган президентларни бир-бир қарши олган пойтахт марказида эрталабки соат 10дан автотранспорт, соат 13дан жамоат транспорти қатнови чекланди;

- аксар ташкилот ходимларига икки кунлик таътил берилди. Ҳокимият органлари, банк, шифохона, поликлиника ва маиший хизмат кўрсатиш ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг бир қисми ишга чиқди;

- шаҳар марказидаги умумий овқатланиш муассасалари, хусусий дўконлар ҳам ёпилди. Уларнинг эшикларида "икки кунлик таътил"га чиқилгани ҳақида эълонлар осилди;

- шаҳардаги бозорлар ҳаммаси аввалги режимда ишлади. Ҳатто, олий даражадаги меҳмонлар қолаётган марказга Олой бозори очиқ турди;

- кечга яқин пойтахтнинг марказий кўчаларида пиёдалар қатнови ҳам чекланди. Кўчаларда ИИВ ходимлари сони аввалгидан сезиларли равишда оширилди;

- куннинг биринчи ярмида шаҳарга Тошкент вилоятининг Қибрай, Чирчиқ ва Тўйтепа туманларидан кирувчи йўллар ёпилди, чиқиш йўллари очиқ қолди. Куннинг иккинчи ярмида эса кириш-чиқиш тўлиқ ёпилди;

- шунингдек, 20 июнь кунидан буён Ўзбекистоннинг Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистон билан чегаралари ёпиқлигича қолмоқда. Чегараларнинг 25 июндан очилиши айтилган.

15:44 20.6.2016

23 июнда Тошкентда ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши бошқарувининг мажлиси ўтказилади

Пайшанба куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши бошқарувининг мажлиси бўлиб ўтади.

Мажлисда ШҲТ Ишбилармонлар кенгашининг миллий қисмлари раислари бошчилигидаги Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон ишбилармонлар делегациялари вакиллари иштирок этади.

Тадбирда ишбилармонлар фаолиятини ривожлантириш истиқболлари, жумладан, ҳамкорликни кенгайтириш йўналишлари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

16:32 20.6.2016

Саммит олдидан Тошкентда 4G алоқаси ишга туширилди

20 июнь куни Тошкент шаҳрида UMS 4G LTE мобил Интернетни ишга туширди.

Ушбу тадбир пойтахтдаги Интернет тезлиги билан боғлиқ муаммони ШҲТ саммити олдидан ҳал қилиш уринишлари ўлароқ изоҳланмоқда.

Тошкентда 3G ёки 2G тармоқларидаги тезлик муаммоси абонентлар шикоятларига сабаб бўлиб келиб келаётган эди.

Эндиликда 4G LTE орқали мобил Интернет тезлиги тўрт баробарга ошиши мумкинлиги айтилаяпти.

17:21 20.6.2016

“Аэропортдаги стоянка ёпиб қўйилган”

Фейсбукдаги “Водители Ташкента” гуруҳи фойдаланувчилари хабарига кўра, Тошкент халқаро аэропорти олдидаги машиналар тўхташ жойи ёпиб қўйилган:

“Тошкент аэропорти стоянкаси ёпилган. Танишларни кутиб олишга 19 июн куни 01:00 да чиққан эдик. Ҳамма машинасини дуч келган жойга қўйган. Лекин ГАИ ҳайдовчиларни вақти-вақти билан ҳайдаяпти. Бепул стоянка лиқ тўла. Кимдир яқинларини кутиб олиш ёки кузатиш учун аэропортга бормоқчи бўлса, аввалдан машинангизни қаерга қўйишни режалаштириб олинг”, дея ёзди Фейсбук фойдланувчиси.

Озодлик ушбу хабарни расман тасдиқлатиш имконига эга бўлмади.

ШҲТ саммити боис Тошкентдаги иккита аэропортда ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилгани хабар қилинди. “Стоянка”нинг ёпилгани ҳам саммит олдидан бўлаётган хавфсизлик чоралари экани айтилаяпти.

14:40 21.6.2016

Атамбоев Тошкентга бормаслик фикридан қайтди

ШҲТга аъзо барча мамлакатлар, яъни Россия, Хитой, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон раҳбарлари Тошкент саммитига келишини тасдиқлаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Анвар Носиров 20 июнь куни Тошкентда ўтказилган брифинг чоғида билдирган.

Вазир муовинига кўра, Тошкент саммитида ШҲТда кузатувчи мақомига эга Афғонистон, Беларусь, Мўғулистон, Покистон президентлари, Ҳиндистон бош вазири ва Эрон ташқи ишлар вазири ҳам иштирок этади. Бундан ташқари, Ўзбекистон саммитга меҳмон сифатида Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедовни ҳам таклиф этган.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев шу йил 24 март куни журналистлар олдида қилган чиқишида июнь ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган саммитда қатнашмаслигини билдирганди. Атамбаев бу баёнотни ўша пайтда ўзбек-қирғиз чегарасида юзага келган таранг вазият туфайли берган.

8 март куни Қирғизистон жанубидаги Ахси туманига қарашли Чаласарт участкасига Ўзбекистон 40 чоғли аскар ва ҳарбий техника киритганди. Бунга жавобан Қирғизистон ҳам шунча аскар ва техника киритган. Орадан 8 кун ўтгач, музокаралардан сўнг Ўзбекистон ўз аскарларини Чаласартдан олиб чиқиб кетган.

Кеча Атамбоевнинг Тошкентга келиши ҳақидаги хабар тарқалди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG