Хитой раҳбари Си Цзинпин Тошкентда
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин Ўзбекистонга расмий сафарини Бухородан бошлади. 21 июнь куни Бухорода қисқа муддат сайр қилган Си Цзинпин кечга яқин рафиқаси Пэн Лиюань билан бирга Тошкентга келди.
Тошкент саммитнинг илк кунида:
- 23 июнь куни ШҲТ саммитига келган президентларни бир-бир қарши олган пойтахт марказида эрталабки соат 10дан автотранспорт, соат 13дан жамоат транспорти қатнови чекланди;
- аксар ташкилот ходимларига икки кунлик таътил берилди. Ҳокимият органлари, банк, шифохона, поликлиника ва маиший хизмат кўрсатиш ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг бир қисми ишга чиқди;
- шаҳар марказидаги умумий овқатланиш муассасалари, хусусий дўконлар ҳам ёпилди. Уларнинг эшикларида "икки кунлик таътил"га чиқилгани ҳақида эълонлар осилди;
- шаҳардаги бозорлар ҳаммаси аввалги режимда ишлади. Ҳатто, олий даражадаги меҳмонлар қолаётган марказга Олой бозори очиқ турди;
- кечга яқин пойтахтнинг марказий кўчаларида пиёдалар қатнови ҳам чекланди. Кўчаларда ИИВ ходимлари сони аввалгидан сезиларли равишда оширилди;
- куннинг биринчи ярмида шаҳарга Тошкент вилоятининг Қибрай, Чирчиқ ва Тўйтепа туманларидан кирувчи йўллар ёпилди, чиқиш йўллари очиқ қолди. Куннинг иккинчи ярмида эса кириш-чиқиш тўлиқ ёпилди;
- шунингдек, 20 июнь кунидан буён Ўзбекистоннинг Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистон билан чегаралари ёпиқлигича қолмоқда. Чегараларнинг 25 июндан очилиши айтилган.
Хитой раҳбари Си Цзинпин Тошкентда
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин Ўзбекистонга расмий сафарини Бухородан бошлади. 21 июнь куни Бухорода қисқа муддат сайр қилган Си Цзинпин кечга яқин рафиқаси Пэн Лиюань билан бирга Тошкентга келди.