Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:22

ШҲТ президентлари келди - Тошкент ички-ташқи чегарасини тўлиқ ёпди

Тошкент саммитнинг илк кунида:

- 23 июнь куни ШҲТ саммитига келган президентларни бир-бир қарши олган пойтахт марказида эрталабки соат 10дан автотранспорт, соат 13дан жамоат транспорти қатнови чекланди;

- аксар ташкилот ходимларига икки кунлик таътил берилди. Ҳокимият органлари, банк, шифохона, поликлиника ва маиший хизмат кўрсатиш ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг бир қисми ишга чиқди;

- шаҳар марказидаги умумий овқатланиш муассасалари, хусусий дўконлар ҳам ёпилди. Уларнинг эшикларида "икки кунлик таътил"га чиқилгани ҳақида эълонлар осилди;

- шаҳардаги бозорлар ҳаммаси аввалги режимда ишлади. Ҳатто, олий даражадаги меҳмонлар қолаётган марказга Олой бозори очиқ турди;

- кечга яқин пойтахтнинг марказий кўчаларида пиёдалар қатнови ҳам чекланди. Кўчаларда ИИВ ходимлари сони аввалгидан сезиларли равишда оширилди;

- куннинг биринчи ярмида шаҳарга Тошкент вилоятининг Қибрай, Чирчиқ ва Тўйтепа туманларидан кирувчи йўллар ёпилди, чиқиш йўллари очиқ қолди. Куннинг иккинчи ярмида эса кириш-чиқиш тўлиқ ёпилди;

- шунингдек, 20 июнь кунидан буён Ўзбекистоннинг Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистон билан чегаралари ёпиқлигича қолмоқда. Чегараларнинг 25 июндан очилиши айтилган.

15:16 22.6.2016

ШҲТ саммитини ёритиш учун 400дан зиёд журналист Тошкентга келди

17:54 22.6.2016

ШҲТ Саммити туфайли Тошкентда автомобиллар ҳаракати чекланди

Тошкентда ШҲТ саммити бўладиган 23-24 июнь кунлари Тошкентнинг марказий кўчаларида транспорт воситалари ҳаракатланиши вақтинча чекланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди. Вазирлик ҳаракатланиш чекланадиган кўчаларнинг номларини ҳам келтирган. http://mvd.uz/uz/#

18:12 22.6.2016

Тошкентлик ҳайдовчи: Одамлар машинасини қолдириб пиёда юрибди

Озодликка боғланган тошкентлик ҳайдовчи ШҲТ саммити боис Тошкентнинг марказий кўчалари ёпилгани, одамлар машиналарни қолдириб, пиёда юрганини айтди. Шаҳар марказида ишловчи ходимлар пул тўланмайдиган икки кунлик таътилга жўнатилган.

Тошкентлик ҳайдовчи пойтахт кўчаларида умуман машинада ҳаракат қилиб бўлмай қолганини айтди.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:27 0:00
Бевосита линк

ШҲТ саммити боис Тошкент кўчалари машиналардан тозаланмоқда.
ШҲТ саммити боис Тошкент кўчалари машиналардан тозаланмоқда.

14:22 23.6.2016

Тошкент шаҳри маркази кундузги соат 12дан қисман ёпилди

Сўнгги маълумотларга кўра, Тошкент шаҳри марказидаги Алишер Навоий, Амир Темур шоҳ кўчалари, "Амир Темур" хиёбони ва Мустақиллик майдони теграсида пиёдалар қатнови қарийб тўхтатилган.

Бу ердаги давлат ташкилотлари, ҳукумат бинолари ва банкларда ишлаётган ходимларга эса тушки соат 12 дан бошлаб, кўчага чиқмаслик ҳақида кўрсатма берилгани айтилмоқда.

Тошкент марказидаги ташкилотлардан бирида ишлайдиган Тошбек тушдан бошлаб, шаҳар транспорти қатнови қисман чеклангани, ташкилотларда ишлаётган ходимлардан эса кўчага чиқмаслик сўралаётганини айтди:

- Бугун автомобилларимизни қолдириб, шаҳар транспортида келдик ишга. Бизнинг ишчиларнинг ярми чиқди ишга, қолганлари уйда. Тушки 12 лардан бошлаб, марказда қатнов чекланди. Бизга ҳам кўчага чиқманглар, дейишди. Ҳозир ишхонада қамалиб ўтирибмиз, энди уйга етволсак бўлди, деяпмиз, - дейди Тошбек.

Қуйида Тошбек билан суҳбатни тингланг:

Тошбек: Саммитнинг илк кунида Тошкент марказидаги ишхонамизда қамалиб қолдик
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:56 0:00
Бевосита линк

Ундан олинган маълумотга кўра, 23 июнь куни эрталаб шаҳар транспорти одатдаги тартибда қатнаган, йўлларда ортиқча тирбандлик кузатилмаган. Аммо, кечга бориб, шаҳар марказида қатнов вақтинча тўхтатилиши мумкинлиги ҳам айтилмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG