Абитурентлар нима дейди?
Тиббиёт олийгоҳига имтиҳон топширган талаба: Имтиҳонга бошдан оёқ текшириб киргазишди. Шпаргалкаларга умуман имкон берилмади.
Аграр Институтга имтиҳон топширган талаба: Роса шпаргалкалар олиб кирилди. Домлалар эпласаларинг қилавер, фақат текширув қиладиган бўлса, олиб қўямиз, деди.
Аграр институтидан чиққан талаба: Домлалар 300 доллар берсанг, ишлаб бераман, деди.
Ошкора ҳийлалар
Озодлик Ўзбекистонда олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари пайтида ошкора қонунбузарликларни аниқлади. Озодлик видеосида Самарқанд шаҳридаги олийгоҳлардан бирида баъзи абитурентларнинг қўл телефонлари ва шпаргалкалардан очиқча фойдаланаётгани тасвирланган. Айни ҳолат Озодлик мобил мухбирларига кўра, Ўзбекистоннинг аксар олийгоҳларига кириш синовлари пайтида кузатилган. Видео лавҳани томоша қилинг.
Озодлик мобил мухбири хабари
Тошкентдаги Аграр ва Педиатрия олийгоҳларини кузатдим. Одам ниҳоятда кўплигидан эрталабдан йўлларда тирбандлик кузатилди. Одамлар тушликдан сўнг соат 16ларга бориб тарқалди.
Институтларга кириш кўчалари катта юк машиналари билан беркитиб қўйилган эди. Олийгоҳлар ўнгида милиция ходимлари кўп эди. Олийгоҳлар ўнгида ота-оналар ва кузатувчилар учун яхши шароитлар муҳай этилганини кўриш мумкин эди.
Овқатланиш ва яхна ичимликлар сотиш йўлга қўйилганди. Харидорларнинг кўплигидан 1.5 литрли сувлар уч минг сўмдан сотилди. Одатда бу миқдор сув дўконларда 1,200-1,500 сўм туради.
Самарқанддаги тест синовлари манзараси