Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:34

Туркия: ҳарбий тўнтаришга уринишда ҳаммаси бўлиб 194 киши ўлди (жонли)

Расмий маълумот: ҳарбий тўнтариш тарафдорларидан 104 киши ўлдирилди. Бундан ташқари 90 киши, шу жумладан 41 полиция ходими нобуд бўлди. Бу ҳақда Туркия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи вазифасини бажарувчи Умит Дўндар баёнот берди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 16 июль куни Анқарадаги қароргоҳига етиб келди. Туркия президенти ҳарбий тўнтаришга уринишни "ватанга хиёнат ҳаракати" дея баҳолади. Туркияда юз бераётган сўнгги воқеаларни Озодлик билан бирга кузатинг.

Нега ҳарбий тўнтариш уриниши натижа бермади?

Таҳлилчилар бир неча сабабни келтиришади:

1. Ҳарбий тўнтаришда нисбатан оз сондаги аскарларнинг қатнашгани

2. Юқори рутбали қўмондонлар ҳарбий тўнтариш уринишини қоралаб чиққани

3. Халқнинг ҳарбий тўнтарувчиларга қарши чиққани

4. Ижтимоий медиа таъсири

CNN Türk: 5 генерал ва 29 полковник вазифасидан четлатилди

CNN Türk телеканалига кўра, Туркия Ички ишлар вазирлиги 29 полковник ва 5 генерални вазифасидан четлатди.

Сўнгги бир кун ичида Туркияда қандай ҳодисалар юз берди?

Маҳаллий вақт билан кечки 7:30ларда Туркияда ҳарбий тўнтариш уриниши бўлгани ойдинлашди.

Ҳарбийлар Истанбулдаги муҳим кўприкларни эгаллаб олишди.

Қисқа вақт ичида қуролли кучлар пойтахт Анқарада ҳам пайдо бўлди. Пойтахт осмонида уруш учоқлари парвоз қила бошлади.

Бир ҳарбий гуруҳ мамлакатни "тинчлик кенгаши" идора этаётгани, Туркия бўйлаб ҳарбий ҳолат ва коммендантлик соати жорий этилганини эълон қилди.

Истанбулнинг марказий Тақсим майдонида кучли портлашар овозлари эшитилди ва Анқарадаги парламент биносида ҳам портлашлар юз бергани хабар қилинди.

CNN Turk телеканали аскарлар томонидан ишғол этилди ва кўрсатувлар тўхтатилди.

Президент Эрдўғон ўз iPhone воситасида Туркия телевидениесидан чиқиш қилди ва халқни ҳарбий тўнтаришга қарши чиқишга чақирди.

Минглаб одамлар кўчаларга чиқиб, ҳарбийларга қаршилик кўрсата бошлади, портлашлар ва отишма овозлари эшитилди.

Президент ҳозирда Истанбулга келган.

Минглаб тарафдорлари ўнгида чиқиш қилган Эрдўғон ҳарбий тўнтариш уринишини "ватанга хиёнат ҳаракати" деб атади ва армия тозаланиши кераклигини айтди. У халққа ҳокимият назоратни яна қўлга олганини айтди.

Бош вазир Бинали Йилдирим ҳарбий тўнтаришга қўшилганлар томонидан ишлатилаётган учоқларни уриб туширишга буюрди.

Камида 60 киши ҳалок бўлди, 700дан ортиқ ҳарбий қўлга олингани хабар қилинади.

Исёнчи аскарлар ҳамон бир қанча вертолётга эга, аммо уруш учоқларига эмас, дея хабар беради ахборот агентликлари юқори рутбали турк ҳарбий зобитига иқтибосан.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG