"Президент Эрдўғоннинг "Миллатимга хитоб қиламан майдонларга келинг ва майдонларда буларга керакли жавобни беринг" сўзлари ортидан Онадўли агентлиги мана буни Twitter орқали ёзди:
Kalkışmaya karşı halk meydanlarda (Уринишга қарши халқ майдонларда)
CNN Turk телеканалига интервю берган Туркиянинг собиқ президенти Абдуллоҳ Гул халқни демократияни¸ миллий иродани ҳимоя қилишга чақирди.
Сўнгги хабарларга кўра¸ Бўғозичи кўприги томон кетаëтган халққа қарши аскарлар қуролдан ўқ узган ва камида учта одам яраланган.
Reuters агентлиги билан суҳбатлашган Туркия юқори мулозимларидан бири ҳарбий тўнтаришга уринган гуруҳ баъзи танкларни қўлга киритиб, йўлларни кесишга ҳаракат қилгани, аммо аксар ҳолларда мақсадларига эриша олмаганини айтди.
Аммо у юзага келган вазият яна 24 давом этиши мумкинлигини билдирди.
Туркия Жумҳурият Халқ Партиясининг Бош котиби Камол Қиличдорўғли: "Бў ўлка тўнтаришлардан кўп ўтган. Айни ғам-андуҳларни яна бошдан кечиришни истамаймиз. Жумҳуриятга ва демократиямизга эгалик қилиб, эътиқодимизни кам-кўстсиз қўрияпмиз."
Озодлик изоҳи: Жумҳурият Халқ Партияси Туркия асосчиси Мустафо Камол Отатурк томонидан таъсис этилган ва мамлакатдаги етакчи сиёсий партиялардан бири ҳисобланади.