Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:44

Туркия: ҳарбий тўнтаришга уринишда ҳаммаси бўлиб 194 киши ўлди (жонли)

Расмий маълумот: ҳарбий тўнтариш тарафдорларидан 104 киши ўлдирилди. Бундан ташқари 90 киши, шу жумладан 41 полиция ходими нобуд бўлди. Бу ҳақда Туркия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи вазифасини бажарувчи Умит Дўндар баёнот берди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 16 июль куни Анқарадаги қароргоҳига етиб келди. Туркия президенти ҳарбий тўнтаришга уринишни "ватанга хиёнат ҳаракати" дея баҳолади. Туркияда юз бераётган сўнгги воқеаларни Озодлик билан бирга кузатинг.

Абдуллоҳ Гул: Туркия Лотин Америкаси ёки Африка давлати эмас

"Бундай кеча босқини билан Туркия бошқарувини ишдан чиқариш мумкин эмас. Буни қилаëтганлар тезда бу фикрларидан воз кечишлари керак. Туркия Лотин Америкаси ëки Африка давлати эмас. Кўчага чиққан аскарлар тезда ўз жойларига қайтсин. Туркия демократик давлатдир. Ҳукумат сайлов билан келади ва сайлов билан кетади. Ҳеч ким ҳукумат тўнтаришини амалга оширмоқчи бўлганлар орқасидан эргашмасин".

Абдуллоҳ Гул

Associated Press хабар агентлигига кўра, бир гуруҳ ҳарбийлар беркитиб қўйган Бўғозичи Кўприги томон юрган одамларга ҳарбийлар ўт очган. Талафотлар ҳақида маълумот йўқ.

Босфор кўприги
Босфор кўприги

​"Конституциявий тузумга қарши ва демократияга хилоф бўлган ҳар қандай ташаббусни рад этамиз. Демократик қонунлар устувор давлат тарафида бўлганимизни азиз миллатимиз билишини истаймиз."

Туркия Конституциявий Маҳкамаси баёнотидан

Камолиддин Йўлдош, журналист. Истанбул
Камолиддин Йўлдош, журналист. Истанбул

​"Халқ кўчаларда. Масжидлардан тўхтовсиз азон айтилмоқда"

Камолиддин Йўлдош, журналист. Истанбул.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG