Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:44

Илон Маск: Учинчи жаҳон урушида фазовий базалар инсониятни сақлаб қолиши мумкин


Илон Маск.
Илон Маск.

SpaceX ширкати асосчиси, миллиардер тадбиркор Илон Маскнинг айтишича, учинчи жаҳон уруши содир бўлган тақдирда Ой ва Марсдаги базалар инсоният маданиятини сақлаб қолиб, уни Ерда қайта тикланишига ёрдам бериши мумкин.

Маск ўз ширкатининг сайёралараро кемаси кейинги йилдаёқ синовдан ўтишини билдирди.

Якшанба куни бўлиб ўтган SXSW конференциясида Маск учинчи жаҳон уруши содир бўладиган бўлса, Европада ўрта асрларда содир бўлган “қоронғу давр” қайталаниши мумкинлигини айтди.

- Биз инсоният маданиятини қайтариш ва балки Қоронғу давр муддатини қисқартириш учун бирор ерда етарлича инсон цивилизацияси уруғи бўлишини истаймиз, - деди Маск. - Менимча, Ерда ҳаётни тиклаши мумкин бўлган Ой ёки Марс базаси жуда муҳим аҳамиятга эга.

Маск SpaceXнинг сайёрлараро кемаси кейинги йилда қисқа рейсларни амалга ошириши кутилаётганини билдирди.

Ўтган ойда SpaceX ширкати Falcon Heavy деб номланган оғир ракета ташувчининг тажриба парвозини амалга оширган эди.

XS
SM
MD
LG