Самарқандда 12 яшар ўқувчини мактаб дарвозаси босиб қолиб ўлди
Самарқанд шаҳридаги 71-умумтаълим мактабнинг 6-синф ўқувчиси Жонибек Ҳамроқулов 4 май куни мактаб ҳудудида вафот этди. Яқинларининг иддао қилишича, Жонибек мактаб ҳовлисининг орқа томонига маҳаллий тадбиркор омонат ўрнатган темир дарвозанинг босиб қолиши оқибатида нобуд бўлган. Мактаб директори мактабнинг орқа томонидаги ҳудуд тадбиркорга берилгани ҳақидаги иддаоларни қисман тасдиқлади.