Оролга яқин минтақаларда туз бўрони кузатилди
Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида 26 май куни юз берган ёмғир аралаш туз бўрони 27 май куни Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳрига етиб келди. Озодликка келаётган хабарларда Урганч аҳолиси нафас олиш қийинлашганидан шикоят қилмоқда. Одамларга ниқоб тақиб юриш тавсия қилинган. Туз бўрони ортидан ҳудудда жорий йилги деҳқончилик катта ҳалокат ёқасида қолган.