Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:35

Ўшда уйлари тортиб олинаётганлар намойишга чиқди

Ўш шаҳри марказидаги Тешиктош мавзеида жойлашган 23та уйда яшовчи бир юз эликка яқин одам бир неча асрдан бери авлоддан авлодга мерос бўлиб келган уй-жойлари Нурқул Ширдақов деган тадбиркор томонидан тортиб олинаётганига норозилик билдириб, намойишга чиқди.

Қирғизистон олий суди ҳозиргача икки уй-жой бўйича тадбиркор фойдасига ҳукм чиқарган.

Маълум бўлишича, Ўш шаҳар мэрияси 1998 йилда бу уйларни бузиш, аҳолини бошқа манзилга кўчириш ва ерни Нурқул Ширдақовга ажратиб бериш тўғрисида 234- сонли қарор чиқарган.

Аммо мэрия уйларни бузиш, уй эгаларига товон пули тўлаш ва бошқа жойдан ер ажратиш ишларни амалга оширмаган. Тадбиркор эса этник ўзбеклар яшовчи бу уйларни қонун асосида тортиб олиш амалиётини бошлаган.

2010 йилдаги Ўш воқеалари пайтида бу уйларга ўт қўйилган ва шундан сўнг улар халқаро донорлар томонидан қайта тиклаб берилган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG