Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:28

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

11:40 19.10.2022

Эстония парламенти Россиядаги сиёсий режимни “террорчи режим” деб топди

Эстония парламенти Украинага бостириб кирган ва ишғол этилмиш ҳудудларни аннексия қилиб олган Россия сиёсий режимини “террористик режим” деб топди. Бунга оид резолюцияни ёқлаб парламентдаги 88 нафар депутатнинг барчаси овоз берган.

Мамлакат ҳукумат Россия томонидан Украинанинг ишғол этилган қисмида ўтказилмиш “сохта референдумлар” натижаларини ҳеч қачон тан олмаслигини билдирган.

“Ядровий қурол билан таҳдид қилаётган Путин режими Россияни Европада ҳам, бутун дунёда ҳам тинчлик учун энг катта хатарга айлантирди”, дейилган эстониялик журналистларнинг қўшма баёнотида.

Эстония ҳукумати Россияни БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси мақомидан маҳрум этиш ҳамда ЕИ ва НАТО аъзолари томонидан Украинага ҳарбий ва гуманитар ёрдам ҳажмини оширишга чақирган.

19:40 18.10.2022

Киевдаги Эрон элчихонаси олдида намойиш ўтказилди

Кеча Эроннинг Киевдаги элчихонаси олдида украиналиклар намойиш ўтказиб, Эрондан Россияга дронлар етказиб беришни тўхтатишни талаб қилди.

"Кечқурун Эрон элчихонаси ёнига йиғилдик. Дронлар Эронга тегишли. Очиғини айтиш мумкин, Эрон Россияга дрон сотиш орқали терроризмни дастакламоқда", деди намойишчилардан бири.

Украина байроқлари ва баннерларини кўтарган намойишчилар, Шевченко туманида “камикадзе” дронининг кўп қаватли уйга урилиб портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига шам ёқди.

Ҳужум натижасида тўрт киши, жумладан бир ҳомиладор аёл ва унинг эри ҳалок бўлган.

Украина ҳужумлар Эронда ишлаб чиқарилган “камикадзе дронлар” ёрдамида амалга оширилганини, дронлар нишонга урилиб, портлаганини даъво қилди.

АҚШ, Буюк Британия ва Франция Эроннинг Россияга учувчисиз қурилмалар етказиб бериши БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2015 йилда Эрон ва олти давлат ўртасида имзоланган ядровий келишувни бузиш эканлигини урғулаган.

19:36 18.10.2022

Эрон Россияга дрон бераётганини яна рад қилди

Эрон Россияга Украинада фойдаланиш учун дронлар етказиб берганини яна бир бор рад этди.

"Сиёсий мақсадларга йўғрилган, асосан Ғарб оммавий ахборот воситалари томонидан ишлаб чиқилган янгиликлар тарқалаётгани афсусланарли. Эрон Ислом Республикаси Россия ва Украина ўртасидаги можаронинг ҳеч бир томонида эмас. Эрон урушаётган томонларнинг ҳеч бирига қурол-ярог сотмаган”, деди Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Канани.

Украина томони Эронни Россиянинг ҳарбий жиноятларига шерикликда расман айблаб чиқди.

19:33 18.10.2022

Россия яна Украина энергетика объектларини нишонга олди

Россия бугун яна Украина энергетика обьектларини нишонга олди. Оқибатда Киев шимолидаги иссиқлик электр станцияси жойлашган ҳудудда бир қанча портлашлар содир бўлган.

Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Кирил Тимошенконинг айтишича, Россия энэргетика иншоотига учта зарба йўллаган.

Шаҳар мери Виталий Кличко Киев шимолидаги “муҳим инфратузилма”обьектига қилинган ҳужумни тасдиқлади.

Ҳозирча Украина томони обьектга етказилган зарар миқдори ва қурбонлар ҳақида маълумот бермади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG