Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:31

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

20:07 19.10.2022

Путин Украинанинг аннексия қилинган ҳудудларида ҳарбий ҳолат жорий қилмоқда

Айни пайтда Россия президенти Владимир Путин аннексия қилинган тўртта ҳудуд – ўзини “ДНР” ва “ЛНР” деб эълон қилган ва босиб олинган Запорожье ва Херсон вилоятлари ҳудудларида ҳарбий ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳарбий ҳолат қанча муддатга жорий этилгани аниқланмаган.

Россия Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида видео алоқа орқали сўзлаган Путин, бу ҳудудларда ҳарбий ҳолат Россияга қўшиб олинишидан олдин ҳам амалда бўлганини айтди.

Кремл сайтида эълон қилинган фармонга кўра, ҳарбий ҳолат эртага, 20 октябрдан кучга киради.

20:04 19.10.2022

Херсонда аҳоли Днепр дарёсининг чап қирғоғига кўчирилмоқда

19 октябрь куни эрталаб Херсон аҳолиси вилоятнинг ишғолчи маъмурияти расмийларидан SMS олган, унда Украина армиясининг қарши ҳужуми эҳтимоли сабаб шаҳарни тарк этиш сўралган.

Айни пайтда Киев ва Винница яна Россия ракета ҳужумига тутилди. Шаҳарларнинг ҳаво мудофаа тизимлари ҳаракатга келган.

Киев мэри Виталий Кличко шаҳар осмонида бир қанча ракета уриб туширилганини айтди.

11:45 19.10.2022

Зеленский Украинанинг Қозоғистондаги элчисини ишдан бўшатди

Украинанинг Қозоғистондаги элчиси Петр Врублевский Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ермухамбет Конуспаев билан
Украинанинг Қозоғистондаги элчиси Петр Врублевский Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ермухамбет Конуспаев билан

Президент Владимир Зеленский Украинанинг Қозоғистондаги элчиси Петр Врублевскийни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда президент офиси сайтида ёйинланган фармонда айтилган.

Элчи Петр Врублевский 21 август куни блогер Диас Кузаировга берган интервьюсида Россиянинг ўз мамлакатига бостириб кирганига изоҳ бераркан, Украина “имкон қадар кўпроқ россияликни ўлдириш”га ҳаракат қилишини айтган ҳамда “ҳозир қанча кўп ўлдирсак, фарзандларимизнинг шунча кам ўлдиришига тўғри келади”, деган эди.

Ўшанда Қозоғистон ТИВ Врублевский билан суҳбат ўтказилганини, шундан сўнг Украина элчиси бу гаплар учун узр сўраганини билдирган.

Россия томони Врублевскийни Қозоғистондан чиқариб юборишни талаб қилган, Остона эса у таътилга кетганини маълум қилган. Врублевский ишга қайтгани ҳақида хабар пайдо бўлгани ортидан Қозоғистоннинг Москвадаги элчиси Ермек Кошербаев Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган.

11:42 19.10.2022

Краснодар ўлкасидаги учоқ ҳалокати қурбонлари сони 15 нафарга етди

Россиянинг Ейск шаҳридаги тўққиз қаватли уйга Су-34 ҳарбий учоғи қулаши ортидан ҳалок бўлганлар сони 15 нафарга етган. Бу ҳақда Краснодар ўлкаси губернаторининг ўринбосари Анна Минькова маълум қилди.

Авиаҳалокат туфайли 19 нафар одам тан жароҳати олган, улардан тўрт нафари реанимацияда ётибди. Ҳодиса жойида олиб борилаётган қутқарув ишлари ниҳоясига етган.

17 октябрь оқшомида Ейскдаги тураржой биносига ҳарбий учоқ қулаган. Учувчилар ҳисоботига кўра, авиаҳалокатга ҳавога кўтарилиш вақтида учоқ двигателларидан бирининг ёниб кетгани сабаб бўлган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG